Метан-шохобчаларга ҳам электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади
Газ ҳажми ва сотилган газ миқдорининг аниқ ҳисобини юритиб, бу ҳисобни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига онлайн юбориб турувчи дастур ўрнатилмаса, шохобчага газ берилмайди. Давлат дастури лойиҳасига кўра, бундай тартиб 1 июлдан бошлаб йўлга қўйилиши мумкин. Аввалроқ президент “хўжасизларча талон-торож қилинаётган” энергоресурслар бўйича назоратни кучайтиришга топшириқ берганди.
Ўзбекистонда табиий газни ёқилғи қуйиш шохобчаларига етказиб беришдаги ўғриликларга қарши курашиш учун янги механизм ишга тушади.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, бунда АГТКСларга газ ҳажмининг онлайн ҳисобини юритиш тизими, сотилган газ миқдорининг аниқ ҳисобини юритишни таъминловчи ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлар базасига интеграция қилинган дастур мавжуд бўлган ҳоллардагина газ етказиб берилади.
Бу тартибни 2023 йил 1 июлдан бошлаб йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 феврал куни президент Шавкат Мирзиёев энергетика назорати бўйича йиғилиш ўтказиб, бу борада масъулларга икки йил “фавқулодда тартибда” ишлаш вазифасини қўйганди.
Йиғилишда айтилгандики, мамлакатда энергетика ресурслари “хўжасизларча талон-торож қилиняпти”. Метан-шохобчалар устидан назорат “бутунлай издан чиққан”. Электр ва газ бўйича автоматик ҳисоблаш тизимлари 92-98 фоизга ўрнатилган бўлса-да, дебитор қарздорлик ҳалигача юқори.
Президент Энергоинспекция ва МИБнинг ишини такомиллаштириш, электр ва табиий газга уланишда янгича ёндашувларни жорий қилиш юзасидан топшириқлар берган.
Мавзуга оид
15:18 / 20.11.2024
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
07:40 / 07.10.2024
"Заправка"да газ мавжудлигини кузатиш бўйича мобил илова ишга туширилади
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
19:11 / 23.08.2024