Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятида тайинлов: Дилшод Эшнаев Нуриймон Абулҳасаннинг ўрнини эгаллади
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари – Диний ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори тайинланди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, Дилшод Муҳитдинович Эшнаев Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари – Диний ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори лавозимини эгаллади.
Дилшод Эшнаев бунгача Давлат хавфсизлик хизмати тизимида ишлаган. 2018 йил президент фармонига кўра «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
Бундан олдин, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акромов, раис ўринбосари - Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуриймон Абулҳасан бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилганди.
Аввалроқ, ДХХ тизимида меҳнат қилган Абдуғофур Аҳмедов Дин ишлари бўйича қўмитанинг янги раҳбари этиб тайинлангани хабар берилганди.
Маълумот учун, ҳукумат томонидан 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон қарор билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низомга мувофиқ, Қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:50 / 15.10.2024
“Бу катта миқдор эмас” – Диний қўмита раиси Умра лицензиясининг 1 миллион долларлик шарти ҳақида
07:07 / 31.07.2024
Дин ишлари бўйича қўмита раисига янги ўринбосар тайинланди
18:30 / 10.01.2024
Масжидлар, Ҳаж ва Умра адо қилганлар сони ҳақида маълумот берилди
22:17 / 05.01.2024