Жаҳон | 23:30 / 13.03.2018
14473
2 дақиқада ўқилади

Бельгия қироли Канадада Германия байроғи билан кутиб олинди

Фото: REUTERS / Chris Wattiev

Канадаликлар Бельгия қироли Филиппнинг Канадага расмий ташрифи вақтида Бельгия байроғини Германия байроғи билан адаштириб қўйишди. Бу ҳақда Premiere радиостанцияси маълум қилди. 

Қирол ва унинг рафиқаси қиролича Матильда ташриф давомида Оттава боғида заранг дарахти ўтқазишлари керак бўлган. Дарахтларни ўтқазиш учун жой Бельгиянинг марҳум қироли Бодуэн ва унинг рафиқаси қиролича Фабиоланинг 1977 йилда Канадага ташрифлари вақтида ўтқазган заранг дарахтларидан бир неча метр нарироқдан ажратилган.

Қирол Филипп белгиланган жойга келгандан кейин қиролича Фабиола ўтқазган дарахт ёнида Бельгия байроғи ўрнига унга ранглари билан ўхшаш бўлган Германия байроғи ҳилпираб тургани аниқланган. Ушбу хатолик тезда аниқланиб, тўғриланган.

Бельгия байроғи чапдан ўнгга қараб қора, сариқ ва қизил рангдаги учта вертикал полосадан ташкил топган.

Фото: radio2.be

Германия байроғи эса юқоридан пастга қараб қора, қизил ва сариқ горизонтал полосалардан иборат.

Фото: Sabah

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид