Ўзбекистон | 07:54 / 25.06.2024
4316
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон мис саноатида янги қувватлар ташкил этиш ҳисобига 10 мингдан зиёд иш ўрни яратмоқчи
Ўзбекистоннинг 2030 йилгача мис саноати кластерини ривожлантириш концепцияси эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Хом ашёдан тайёр маҳсулотгача” бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратишга қаратилган мис саноати кластерини ривожлантириш концепцияси тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳаси доирасида қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланиши кўзда тутилган:
- Ўзбекистоннинг 2030 йилгача мис саноати кластерини ривожлантириш концепцияси;
- 2024-2030 йилларда мис хом ашёсидан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклли технологик занжирини яратиш бўйича “Йўл харита”;
- 2024-2030 йилларда юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш доирасида мис хомашёсини қайта ишлаш мақсадли кўрсаткичлари ва манзилли дастури;
- мис саноати кластери ҳудудида инвесторларни жойлаштириш тартиби.
Қарор лойиҳаси қабул қилиниши ҳамда унга асосан концепцияни амалга ошириш натижасида қуйидагиларга эришиш кутилмоқда:
- 2030 йилда йиллик мис ишлаб чиқариш ҳажми 400 минг тоннага етказилади ва унинг 300 минг тоннадан ортиғини саноатда қайта ишланади;
- электротехника ва маиший техника ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга 1,5 млрд доллар миқдорида инвестициялар жалб қилиш ҳисобига, умумий ишлаб чиқариш ҳажми 8 млрд долларга етказилади;
- кластер доирасида мисдан тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга маҳаллий ва хорижий инвестицияларини жалб қилинади;
- мис саноати кластери доирасида мисни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш орқали мис хомашёсини қайта ишлаш кўрсаткичи 80 фоизга етказилади;
- кон-металлургия саноатида зарур бўлган импорт ўрнини босувчи янги турдаги асбоб-ускуна ва бутловчи (эҳтиёт) қисмларни маҳаллийлаштириш йўлга қўйилади;
- юқори қўшилган қийматга эга бўлган тайёр маҳсулотлар ва хизматлар экспорт ҳажми оширилади;
- кон-металлургия саноатида юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини яратилади;
- кластер доирасида янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилиши ҳисобига 10 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилади.
Мавзуга оид
12:00 / 11.10.2024
Қорақалпоқ давлат университетига ишга киритиш эвазига 1,8 минг доллар олганлар ушланди
11:10 / 10.10.2024
Фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
09:10 / 03.10.2024
Ўзбекистонликлар Қатарга ишга юборилади
09:50 / 01.10.2024