Жаҳон | 00:51 / 04.09.2018
42410
1 дақиқада ўқилади

Осиёда расмий тили инглиз тили бўладиган яна бир давлат пайдо бўлади 

Фото: Wang Hongying / HKFP

Тайвань 2019 йилда инглиз тилини расмий тили қилиб белгилайди. Бу ҳақда Хитойнинг Тайвань бўйича вазири Уильям Лай маълум қилди, деб хабар берган Hong Kong FP нашри.

Дастур бутун мамлакат бўйлаб инглиз тили биринчи синфлардан ўқитиладиган, икки тилли мактабларни ташкил этишни кўзда тутади. Инглиз тилини юқори даражада билиш эса тайванликларга хорижда иш топишларида кўмак бериши мумкин.

Манба маълумотларига кўра, оролда хитойчада (83,5 фоиз аҳоли), тайванчада (81,9 фоиз), хакка шевасида (6,6 фоиз) ва бошқа тилларда сўзлашишади.

2017 йилда Тайванда маҳаллий тилларни ривожлантириш қонуни қабул қилинган. Қонунга кўра, туб аҳоли тиллари расмий тил деб ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид