Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда IELTS'дан юқори балл олганлар сони сезиларли ортди
2020–2025 йиллар давомида IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 245,7 минг нафарга етди. Юқори кўрсаткичлар қаторида 8,5–9 балл (C2) натижа қайд этганлар ҳам кескин кўпайгани маълум қилинди.
Фото: Getty images
Маълумотларга кўра, 2020 йилга нисбатан 8,5–9 балл олган ёшлар сони 47 баробарга ошган. Шу жумладан, 9 балл натижа қайд этганлар 68 нафарни ташкил қилган.
Ушбу кўрсаткичлар Ёшлар ишлари агентлиги, Британия Кенгаши, IDP IELTS ҳамда АҚШ элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилаётган “Ўқув марказлари форуми” доирасида эълон қилинган.
Қайд этилишича, мазкур форум ўқув марказлари учун тажриба алмашиш ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга қаратилган майдон бўлиб, унда республика бўйлаб кўплаб ўқув марказлари ва таълим соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.
Шу билан бирга, аввалроқ эълон қилинган маълумотларда ҳам IELTS бўйича ўсиш тенденцияси қайд этилган: 2024 йилда 5,5 ва ундан юқори олганлар сони сезиларли кўпайгани, шунингдек 8,5–9 оралиғидаги натижалар ҳам йиллар кесимида ошгани таъкидланган.
Мавзуга оид
17:56 / 31.10.2025
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қандай топшириш мумкин: тажриба, нархлар, тайёргарлик ва у нима учун керак?
12:36 / 24.10.2025
7 ва ундан юқори балл олганлар IELTS учун тўловни қандай қайтариб олиши мумкин?
20:14 / 17.10.2025
“8,5 балл ҳам етади дейишганди” – 17 ёшидаёқ IELTS'дан 9 балл олган Нозима Қадамова ҳикояси
14:01 / 14.09.2025