Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум бўлди
Ўзбекистонда мева-сабзавотлар экспорти статистикаси тўғрисида маълумот эълон қилинди.
Фото: Pixabay
2024 йил январ ойида мева-сабзавот экспорти ҳажми бўйича энг катта кўрсаткич пиёз маҳсулотида қайд этилди – 54 минг тонна.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан экспорти ҳажми мос равишда 29,1 минг тонна ҳамда 12,6 минг тонна бўлган карам ва мош жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- сабзи – 10,5 минг тонна
- узум (қуритилган) – 4,2 минг тонна
- помидор – 2,6 минг тонна
- узум – 2,5 минг тонна
- тариқ – 1,8 минг тонна
- олхўри (қуритилган) – 1,6 минг тонна
- бодринг – 0,9 минг тонна
- ерёнғоқ – 0,8 минг тонна
- қалампир – 0,6 минг тонна
Мавзуга оид
10:41 / 16.01.2026
Ўзбекистон олмаси экспортида асосий улуш икки давлат ҳиссасига тўғри келди
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
14:00 / 05.01.2026
Сурияга ўзбек маҳсулотларини экспорт қилиш бошланади
11:30 / 05.01.2026