Янги қонун лойиҳаси: давлат хизматчилари даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳисобот беришга мажбур бўлади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама этилмоқда, у ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиши ва давлат хизмати механизмини такомиллаштириши лозим.
Қонун лойиҳасининг моддаларидан бири (25), барча давлат хизматчиларига (техник гуруҳ ходимлари тоифасидагилар бундан мустасно) ҳар йили мол-мулки ҳақида декларация, даромадлари ва катта харажатлари тўғрисида маълумот беришини мажбурий қилиб қўйишни таклиф этмоқда.
Агар қонун қабул қилинса, давлат хизматчилари ўз оила аъзолари, шу жумладан ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандларининг мол-мулки, даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этишга мажбур бўлади.
Айрим тоифадаги давлат хизматчилари учун (уларнинг рўйхати президент томонидан белгиланади) мулкка, даромадларга ва катта харажатларга қўшимча талаблар белгиланиши мумкин.
Давлат хизматига қабул қилиниш учун барча номзодлар, уларнинг биринчи даражали қариндошлари бўлган оила аъзоларини давлат хизматига кириш вақтида мол-мулк декларацияси, даромадлар ва ва катта харажатлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши мажбурий қилиб қўйилиши мумкин.
«Декларацияни топширганлик ҳақидаги маълумот давлат хизмати ишлари бўйича ваколатли орган томонидан, номзоднинг давлат хизматига қабул қилиш ҳақидаги қарор чиқарилгунга қадар текширилади», - дейилади лойиҳада.
Хизматчи нотўғри ва тўлиқ бўлмаган маълумотларни тақдим этса (ёки умуман топширмаса), бу уни ишдан бўшатишга асос бўлади.
Ҳужжатни 5 июнга қадар муҳокама қилиш мумкин. Кучга киритилиши режалаштирилган сана - 1 июль.
Мавзуга оид
12:06 / 18.11.2024
Ўзбекистонлик давлат хизматчилари Оксфордда малака ошириши мумкин
15:57 / 07.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шакли тасдиқланди
21:00 / 23.10.2024
Россияда BRICS саммити декларацияси эълон қилинди – муҳим бандлар
16:00 / 21.10.2024