Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган 2200дан ортиқ археологик, архитектура, монументал санъат ёдгорликлари ва диққатга сазовор жойлар ўрин олди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Маданият вазирлиги Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун асосли зарурат пайдо бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклиф киритиб боради.
Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг “Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон маданият вазири Б. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юкланди.
Мавзуга оид
13:00 / 11.12.2025
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилди
16:13 / 05.12.2025
Музей ва зиёратгоҳларга “виртуал саёҳат”, QR-код ва мобил илова жорий этилади
19:02 / 23.10.2025
Маданий мерос объектлари ва транспорт иншоотларининг зилзилабардошлиги мониторинг қилинади
13:45 / 03.09.2025