Ўзбекистонда электр энергиясини режа асосида ўчириш бўйича жадваллар эълон қилинди
Барча вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси электр тармоқлари корхоналари таъминотдаги режали узилишлар жадвалларини эълон қилди.
Жадвалларга кўра, энг кам чекловлар пойтахт Тошкент шаҳрига тўғри келади – кунига 1 марта ва максимум 2 соат.
Вилоятларда эса чекловлар 1-4 соатдан кунига 4-7 мартагача, бир суткада жами 12 соатгача эканини кўриш мумкин.
Айрим вилоятларда 1 соатдан кунига 6 марта (суткада жами 6 соат), айримларида 2 соатдан кунига 4 марта (суткада жами 8 соатгача), яна айримларида 1-2 соатдан кунига 7 марта (суткада жами 12 соат) узилиш қилиш режа қилинган.
Боз устига, эълон қилинган графиклар авариявий ҳолатлардаги узилишларга тааллуқли эмас.
Ҳудудлар бўйича чекловлар жадваллари:
— Андижон вилояти
— Бухоро вилояти
— Жиззах вилояти
— Қашқадарё вилояти
— Навоий вилояти
— Наманган вилояти
— Самарқанд вилояти
— Сурхондарё вилояти
— Сирдарё вилояти
— Тошкент вилояти
— Фарғона вилояти
— Хоразм вилояти
— Қорақалпоғистон Республикаси
Тошкент шаҳри туманлари бўйича чеклов жадваллари:
— Олмазор тумани
— Бектемир тумани
— Миробод тумани
— Мирзо Улуғбек тумани
— Сергели тумани
— Учтепа тумани
— Чилонзор тумани
— Шайхонтоҳур умани
— Яккасарой тумани
— Янгиҳаёт тумани
— Яшнобод тумани
— Юнусобод тумани
Расмийларга кўра, чекловлар ҳозиргидек талаб юқори шароитда умумэнерготизимда йирик аварияларнинг олдини олиш мақсадида киритилмоқда. Графикда белгиланган соатларда электр ўчмаслиги ҳам мумкин, бу об-ҳаво шароити ва таъминотдаги ҳолатга боғлиқ. Истеъмол ортиб кетган вақтда мавжуд ресурсларни қўл режимида бўлиб тарқатиш жараёнида мажбурий чекловлар вақтига қараб, ҳудудларга тақсимланади.
Графикларни эълон қилиш тизимли ташкил этилмаган, натижада эълон қилинаётган жуда кўп суратларнинг сифати жуда паст, уларни ўқиш имконсиз. Айниқса, Тошкент вилояти ҲЭТК каналига графиклар ўта даражада сифатсиз юкланган; “топшириқ бажарилдими, бажарилди” қабилида, қўл учида иш қилинган. Бундай ҳолатни бошқа қатор вилоятларда ҳам учратиш мумкин.
Агар электр таъминоти узилганидан кейин узоғи 2 соат ичида тикланмаса, 1154 рақамига қўнғироқ қилиш сўралмоқда.
Ўзбекистон ҳудудларида ток ўчирилиши бўйича жадваллар эълон қилиниши ҳақида аввалроқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов айтган эди.
Мавзуга оид
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:29 / 29.10.2024
Жиззахда 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди
00:36 / 19.10.2024
Куба электр энергиясидан буткул узилиб қолди
23:32 / 18.10.2024