Муроджон Аҳмадалиев нокаут эвазига ғалаба қозонди
Аҳмадалиев жангни катта устунлик билан ўтказди. Мексикалик рақиб уч бор нокдаун ҳолатига тушиб қолди. 8-раундга келиб эса рефери техник нокаут қайд этди.
Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида WBA ва IBF йўналишларида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (12-1, 9КО) навбатдаги жангида ҳам муддатидан илгари ғалаба қозонди.
WBA чемпионлик камари учун элиминатор мақомидаги жангда у мексикалик Кевин Гонсалесга (26-1-1, 13КО) қарши рингга чиқди.
Муроджон аввалига 6 раундда рақибини икки марта нокдаун ҳолатига туширди.
Саккизинчи раундда эса рақиб яна икки марта ерга қулади ва ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди.
Шу тариқа, Муроджон Аҳмадалиев ўзи бой берган WBA чемпионлик камари учун яна биринчи даъвогарга айланди. Эндиликда у Наое Иноуэ ва Марлон Тапалес жанги ғолибига қарши чемпионлик учун рингга кўтарилиш имкониятига эга бўлади.
«Бугунги ғалаба билан мен қайтдим. Янада кучли ва тезкор бўлиб қайтдим. Ким аслида чемпион эканини кўрсатишни истагандим. Ўша чемпион менман. Аввалги мағлубият мени янада кучли қилди.
Камаримни қайтариб оламан. Исталган рақибга қарши жанг қилишга тайёрман. Камарлар меники. Шунчаки манзилни айтинг, рингга чиқаман», - дейди Муроджон Аҳмадалиев жангдан сўнг.
У 2023 йил апрел ойида IBF камари учун мажбурий даъвогар Марлон Тапалесга (37-3, 19 КО) қарши рингга чиқққан ва 12 раундлик жанг якунида ҳакамлар кичик устунлик билан филиппинлик спортчининг ғалабасини қайд этишганди.
Мавзуга оид
11:03 / 16.11.2024
Бокс. Афсонавий Майк Тайсон блогер Жейк Полга мағлуб бўлди
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024