Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тумани ҳокими тумандаги энг асосий муаммоларни санади
Фото: KUN.UZ
Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар учун Ўзбекистон туманига пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур давомида журналист ва блогерлар Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Йўлдошев иштирокидаги брифингда иштирок этдилар.
Kun.uz мухбири Ўзбекистон тумани ҳокимига туман аҳолисини қийнаб келаётган энг асосий масалалар бўйича савол билан мурожаат қилган.

“Туманда йиллар давомида тўпланиб турган масалалар бор. Энг асосий масала бу 59 фоиз ичимлик суви таъминоти ҳисобланади. Туманнинг Шакаробод, Жонобод ҳудудларида аҳвол оғир саналади. Иккинчиси бу уй-жойга муҳтожлик. Туманда аҳоли сони 242 мингта. Уйга муҳтож кўп.”, - деди ҳоким Ш.Йўлдошев.
Таъкидланишича, ҳозирда ичимлик суви масаласи оғир бўлган ҳудудларга 19 миллиард сўмлик лойиҳа бажарилмоқда. Ўқчи қишлоғидан 26 километрлик тармоқда сувсиз қишлоқларга тоза ичимлик суви тортиб келинмоқда. Бу тумандаги умумий аҳолининг 10-12 фоизини ичимлик суви таъминотини яхшиланишига олиб келади.
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзод Йўлдошевга кўра, туман аҳолиси, маҳалла раислари бу борада анчагина фаоллар.

“Мен шаҳарда ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаганимда бунақасини кўрмаганман, туман одамлари ростдан ҳам ташаббускор бўлар экан. Бир қишлоққа 10 километрлик тармоқ тортсак, маҳалла уюшиб яна қўшимча тармоқ тортмоқда. Масалан Тагоб қишлоғида шундай бўлди. Аҳоли ҳашар қилиб, маҳалла раиси бошчилигида қўшимча 7 километр тармоқ тортди. Шунинг учун мен айтмоқдаманки, тумандаги энг асосий масала бу сув таъминоти. Биргина Бўстон қишлоғидаги 220 та хонадонга ҳам туман маҳаллий бюджетидан пул ажратиб, сув чиқардик. 70-78 фоиз қирғиз миллати аҳолиси яшайи у ерда. Порлоқ келажак деган ҳудудда ҳам худди шундай ишларни амалга оширмоқдамиз", - дея таъкидлаган туман ҳокими.
Шерзод Йўлдошев шу билан бирга Ўзбекистон тумани аҳолисини қийнаб келаётган асосий масалалардан яна бири уй-жой масаласи эканлигини айтиб, бу бўйича туманда олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

“Бизда Шўрсувда ҳарбийларнинг кўп қаватли уйи бор эди. Шу квартираларни биз туманда ишчи гуруҳ тузиб, ногирон фарзанди бор, кам таъминланган, уй-жойга муҳтож оилаларнинг ўнтасига ажратиб бердик. Қабуллардаги мурожаатларнинг энг кўпи ҳам уй-жой масаласида бўлади. Бу бўйича ҳам мурожаатларни ижобий ечиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда. Туманнинг Яккатут маҳалласида ҳозирда 10 та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Мингтут ҳамда Ҳайдаробод қишлоғида ҳам кўп қаватли уйлар қурилиши жадаллик билан кетмоқда. Келгусида бу масала бўйича ҳам яхши хабарлар кўпайишидан умидвормиз”, - дея таъкидлади ҳоким Шерзоджон Йўлдошев.
Мавзуга оид
20:37
Фарғонада банк ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди
08:30 / 18.03.2026
1,8 млрд сўмлик жаримани камайтиришни ваъда қилган муҳандис қўлга олинди
08:28 / 12.02.2026
Фарғонада 34 кишидан иборат “колл-марказ” ниқобидаги уюшган жиноий гуруҳ фош этилди
08:28 / 31.01.2026