Расман: Йўлкира ҳақини жетон ва нақд пул билан тўлаш мумкин бўлади
2021 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳридаги жамоат транспортидан фойдаланганлик учун йўлкира ҳақини фақат ягона тўлов картаси билан тўлаш режалаштирилганди. Мутасаддилар ушбу режани қайта кўриб чиқди.
Транспорт вазирлиги жамоат транспортларида йўлкира ҳақини нақд пул билан амалга ошириш тўхтамаслигини маълум қилди. Шунингдек, йўлкирага тўлов сифатида аввал сотиб олинган жетонлардан фойдаланиш муддати чекланмайди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
25 декабр куни Миллий матбуот марказида ўтказилган пресс-анжуманда иштирок этган «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Аъзам Абдуллаев ҳам ушбу маълумотни тасдиқлади.
«Йўловчи йўлкира ҳақи учун нақд пул берса, мобил қурилма орқали пул қабул қилинади ва чек чиқарилади. Келгусида йўловчиларнинг кўпчилиги тўлов картасига ўрганса, унинг қулайлигини ҳис этса, босқичма-босқич йўлкира учун нақд пулни қабул қилиш амалиётидан воз кечиш кўзда тутилган», — деди у.
Аввалроқ, Kun.uz ушбу масала юзасидан танқидий мақола эълон қилганди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилиши белгилангани важи билан йўлкира учун нақд пулдан воз кечиш таклиф этилгани баён этилган.
Мавзуга оид
17:02
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024