Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади
Фото: Getty Images
Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Олий таълим вазирлиги ҳамда Бандлик вазирлигининг 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Қуйидагиларни назарда тутувчи олий таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади:
- дуал таълим мақсад ва вазифаларини;
- дуал таълимни ташкил этиш ва унинг босқичларини;
- дуал таълимни ташкил этиш тартибини;
- дуал таълим иштирокчилари вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар:
а) ҳар йили 1 апрелга қадар:
иқтисодиёт тармоқларида тегишли таълим йўналишлари бўйича олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиб, Иқтисодий тараққиёт вазирлигига таклифларни тақдим этади;
дуал таълим ташкил этиладиган ташкилотлар бўйича Олий таълим вазирлигига таклифлар киритади;
б) дуал таълим тизимини ташкил этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни белгилайди.
Олий таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар:
- ҳар йили тасдиқланган чора-тадбирлар асосида талабаларни дуал таълим дастурлари асосида ўқишга жалб этиш ишларини ташкил этади;
- дуал таълим ташкил этиладиган ташкилот ва олий таълим муассасасида таълим жараёнини ташкил этиш юзасидан ҳамкорлик йўлга қўйилишини ҳамда келишилган ўқув режаси ва ўқув жараёни жадвали тасдиқланишини таъминлайди;
- талабаларни белгиланган муддатларда олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнларида иштирок этишларини ва тегишли ташкилотларда амалий машғулотлар билан бирга меҳнат фаолияти олиб боришларини таъминлайди;
- олий таълим муассасаларида дуал таълим жараёни ташкил этилиши устидан тизимли назорат ўрнатади.
Олий таълим вазирлиги ҳар йили 1 майга қадар тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда дуал таълим ташкил этиладиган олий таълим йўналишлари ва муассасаларини белгилайди.
Дуал таълим бўйича олий таълим муассасаларига талабаларни ўқишга қабул қилиш параметрлари Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг таклифлари асосида тасдиқланади.
Мавзуга оид
18:20 / 27.11.2025
Юридик университетда клиник ва дуал таълим тизими жорий этилади
14:16 / 24.11.2025
Ўзбекистон ва Германия дуал таълим ва илмий кластерлар яратиш бўйича келишиб олди
12:08 / 09.09.2025
Боғчаларда ишлаётган мутахассислар учун дуал таълим тизими жорий этилади
20:42 / 01.07.2025