Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кадастр агентлигининг функциялари кенгайтирилди
Кадастр агентлиги директори томонидан "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруқ қабул қилинди.
Фото: Shutterstock
"Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ геодезия ва картографияга оид ишларнинг турлари қуйидагиларга бўлинади: умумдавлат аҳамиятига молик ишлар; махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик ишлар.
Рўйхатнинг номи янги таҳрирда қабул қилинди: ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан бажариладиган геодезия ва картографияга оид ишлар рўйхати.
ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигига қуйидаги умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш топширилди:
- сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) яратиш;
- давлат фундаментал гравиметрик тармоғидан ва 1-синф давлат гравиметрик тармоғидан иборат давлат гравиметрик тармоғини яратиш;
- гравиметрик зичлаштириш тармоқларини қуриш йўли билан давлат гравиметрик тармоғини ривожлантириш;
- давлат гравиметрик тармоғи пунктларини тадқиқ этиш ва тиклаш;
- картография-геодезия давлат кадастрини юритиш;
- илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва тажриба-технологик ишларни олиб бориш;
- геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
Мавзуга оид
15:58 / 20.11.2025
Ўзбекистонда Урбанизация қўмитаси тузилди. Унга Шерзод Қудбиев раҳбарлик қилади
15:35 / 23.09.2025
Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашни назорат қилиш рақамли асосга ўтказилади
12:13 / 11.09.2025
Қишлоқ хўжалиги ерларига оид ҳуқуқлар бўйича аниқлик киритилди
14:44 / 21.05.2025