Президент фармонига мувофиқ Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилган.

Ҳужжат билан Миллий марказ тўғрисида Низом тасдиқланган бўлиб, унда қуйидагилар белгиланган:

  • марказнинг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари;
  • унинг бўлинмалари ва раҳбариятининг мажбуриятлари;
  • қуйидаги тартиблар:
  • марказнинг етакчи ташкилотлар билан ҳамкорлиги;
  • молиялаштириш, моддий-техник таъминлаш;
  • ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш.

Миллий марказнинг асосий вазифалари:

  • кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган қийматини оммавий баҳолаш орқали аниқлаш;
  • оммавий баҳолашнинг электрон маълумотлар базасини яратиш, юритиш ва янгилаб бориш, оммавий баҳолаш натижаларини ушбу базага киритиш;
  • кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш билан боғлиқ маълумотларни ўрганиш, тўплаш ва қайта ишлаш асосида кўчмас мулк бозорини мониторинг ва таҳлил қилиш.