Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 декабр: пойтахт ҳавосида майда заррачалар даражаси меъёрдан ошмади
Тошкент шаҳрида 2025 йил 8 декабр куни соат 09:00 ҳолатига кўра атмосфера ҳавосида PM10 ва PM2,5 майда заррачалар миқдори белгиланган меъёрлардан ошмади. Бу ҳақда атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатувчи автоматик мониторинг станциялари маълумотларига таяниб хабар берилди.
Фото: Kun.uz
Мониторинг натижасига кўра:
PM10 майда дисперсли заррачалар миқдори 62 мкг/м³ ни ташкил этди, бу рухсат этилган меъёр (РЭМ) — 300 мкг/м³ дан анча паст;
PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 48 мкг/м³ ни ташкил этди, бу ҳам белгиланган РЭМ — 60 мкг/м³дан ошмаган.
Маълумот учун, ифлослантирувчи моддалар миқдори СанҚваН 0053-23 да белгиланган санитар меъёрлар билан таққосланади.
Мониторинг натижаларига кўра, жорий вақтда пойтахт атмосферасида майда заррачалар бўйича меъёрдан ортиқ ифлосланиш ҳолати қайд этилмаган.