Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда
Республикада дам олиш кунлари жануби-ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига бироз совийди, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шанба куни ҳарорат +13…+15, якшанба куни эса +19 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz
26–27 октябр, дам олиш кунлари Ўзбекистонга жануби-ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар берди.
25 октябр, жума кунининг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
Шанба куни Ўзбекистон бўйича кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шимолий ҳудудлар бўйича куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Ҳаво ҳарорати кундузи 25 октябрда +18…+23, 26 октябрда +13…+15, 27 октябрда эса +17…+19 даража атрофида бўлади.
Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир кучли ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади.
Пойтахтда 26 октябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 27 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

20:36 / 30.04.2025
1-2 май кунлари айрим ҳудудларда сел-сув тошқини юз бериши мумкин

12:26 / 28.04.2025
Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда

17:10 / 25.04.2025
Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

12:22 / 25.04.2025