Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида 12 поғона юқорилади
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида ўтган ойда 12 поғона кўтарилди.

Фото: Коммерсантъ
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ушбу кўрсаткич бўйича 2020 йилга нисбатан 56 поғона кўтарилган.
“Яъни, аҳоли ўсиши ва нархлар сақланган ҳолда кўпроқ мобил интернетга эга тарифлар кўпайиб, тармоққа талаб кундан кунга ортишига қарамай, ўртача тезликни ошириш бўйича операторлар рейтингдаги бошқа кўпгина давлатлардагидан кўра кўпроқ ҳаракат қилишмоқда. Албатта бу ҳали етарли эмас, интернет тезлигини ва сифатини ошириш бўйича операторларимиз янада кўпроқ ҳаракат қилишлари зарур”, деб ёзади Шерзод Шерматов.
Январ ойида Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунёнинг 144 мамлакати ичида 91-ўринни эгаллаганди.
Мавзуга оид

16:54 / 12.06.2025
Қозоғистон аҳолиси Starlink интернетига уланиш имкониятига эга бўлди

20:41 / 08.06.2025
Шимолий Кореяда қўққисдан интернет ишламай қолди

17:24 / 05.06.2025
Ўзбекистон яшаш нархи энг арзон давлатлар қаторига кирди

22:02 / 31.05.2025