Жаҳон | 13:20 / 09.04.2018
52134
1 дақиқада ўқилади

Россия Суриядаги аэродромга ким авиазарба берганини маълум қилди

Фото: РИА «Новости»

Россия Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, Суриянинг Тифор аэродромига авиазарба Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита F-15 қирувчиси томонидан берилган. Бу ҳақда Газета.ru хабар тарқатди.

«Тўққизинчи апрелда, Москва вақти билан соат 03:25дан 03:53га қадар бўлган вақт оралиғида Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита F-15 самолёти, Сурия ҳаво ҳудудига кирмаган ҳолда, Ливан ҳудудидан Тифор аэродромига бошқарилувчи ракеталар томонидан саккиз марта зарба берди. Сурия қуролли кучларининг Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари ҳаво жанги вақтида бешта бошқарилувчи ракетани йўқ қилди», - дейилади маҳкама хабарида.

Маълумотларга кўра, учта ракета аэродромнинг ғарбий қисмига етиб борган. Бундан ташқари, таъкидланишича, Россиянинг Суриядаги маслаҳатчиларидан ҳеч ким жабрланмади.

 

Мавзуга оид