Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида «Nurafshon city» қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш ишларини жадаллаштириш ҳамда замонавий ишбилармонлик ва турар жой марказларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилиши ишларини янада жадаллаштириш, туман (шаҳар) марказлари меъморий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, шунингдек замонавий бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмаларни жадал ривожлантириш мақсадида:
- Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилиши учун 246,2 гектар ер участкаси, шу жумладан Кончи массиви ҳудудида 113 гектар ва Янги турмуш массиви ҳудудида 133,2 гектар ер участкаси ажратиб берилади;
- Тошкент вилояти маъмурий маркази ҳудудида объектлар қурилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳузурида «Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекцияси» давлат унитар корхонаси ташкил этилади.
Қарор билан «Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш» инвестиция лойиҳасини «Nurafshon business city» концепциясига ўзгартирилади. Тегишинча, ташкил этилган дирекция Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекциясига қайта ташкил этилади, у барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда тузилган шартномалар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Дирекция «Nurafshon business city» ҳамда туман ва шаҳарларда ташкил этиладиган бошқа замонавий ишбилармонлик ва турар жой марказлари бўйича буюртмачи функцияларини бажаради, улар ҳудудларида объектлар қурилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Дирекция фаолияти президентнинг 2.08.2018 йилдаги «Республика ҳудудларида «Вusiness city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ва қоидаларга мувофиқ ташкил этилади.
Мавзуга оид
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
13:51 / 24.04.2026