Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ADM Global: Ўзбекистон автосаноати ривожланишининг янги йўналиши
“Келажак двигателлари”: гибридлар ва янги авлод саноатига бўлган эътибор.
Kia, Chery, Haval ва Hyundai Truck & Bus автомобил брендларининг расмий дистрибьютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи Ўзбекистон ҳукумати билан CKD технологияларидан фойдаланган ҳолда гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришга кенг кўламли ўтишнинг бошланғич нуқтаси бўладиган инвестиция шартномасини имзолашга тайёрланмоқда.
Компания стратегиясининг асосий элементи классик ички ёнув двигатели версиясида ҳам, гибрид модификациясида ҳам бир хил моделни ишлаб чиқариш имконини берувчи универсал платформа бўлади.

ADM Global: миқёси ва тузилиши
Бугунги кунда гуруҳ таркибига 4500 дан ортиқ ходимлар меҳнат қиладиган 35 та компаниялар киради.
Хусусан, ADM Global компаниялар гуруҳига Ўзбекистондаги биринчи хусусий мултибрендли автомобил заводи — ADM Jizzakh киради. Корхона замонавий CKD ва SKD ишлаб чиқариш қувватларига эга.
Бундан ташқари, ADM Global кенг дилерлик тармоғига (бугунги кунда 85 та марказ) ва бутун мамлакат бўйлаб минтақавий бўлинмаларига эга.
2025 йил якунига кўра, компания товар айланмасини 1,024 миллиард АҚШ долларига прогноз қилмоқда, шу билан бирга мамлакат автомобил бозорида барқарор равишда иккинчи ўринни эгаллаб келмоқда.

ADM Globalнинг асосий кўрсаткичлари:
● Ўзбекистонда автомобил сотуви ҳажми бўйича 2-ўринни эгаллайди.
● Энг йирик хусусий солиқ тўловчилар TOP-10 талигига киради.
● Сўнгги 5 йил ичида автосекторни инвестициявий ривожлантириш бўйича етакчи ҳисобланади.
● 2014 йилдан бери бозорда; 2021 йилдан буён 40 дан ортиқ янги моделлар ишга туширилган.
● Сотув прогнози: 2025 йилда 45 минг дона, 2030 йилгача 145 минг дона.
Стратегик эътибор: гибридлар, технологиялар, кадрлар
ADM Global ADM Jizzakh заводида CKD ишлаб чиқаришни ривожлантириш, қувватларни модернизация қилиш ва кадрлар салоҳиятини фаол шакллантиришга эътибор қаратмоқда.
2030 йилга бориб ходимлар сонини 10 минг нафар кишига, маҳаллийлаштириш даражасини 50 фоизга етказиш, шунингдек, замонавий технологияларни ишлаб чиқиш ва адаптация қилиш учун ўз R&D марказини ташкил этиш режалаштирилган.

Гибрид йўналиш ADM Global стратегиясининг муҳим қисмига айланиб улгурди. 2025 йилда Ўзбекистонда биринчи Chery гибрид автомобили — Arrizo 8 Hybrid ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, шундан сўнг бошқа NEV моделлари босқичма-босқич ишлаб чиқарилади.
Инвестициялар ҳажми 190 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда, лойиҳа қуввати эса 2027 йилга келиб янги энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда йилига 50 мингтагача автомобил ишлаб чиқариш имконини беради.
Данияр Давлетияров, ADM Global бош директори:
"Биз гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ҳукумат билан инвестиция шартномасининг келишиш босқичини якунламоқдамиз. ADM Global ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш, янги иш ўринларини яратиш, инфратузилмани модернизация қилиш ва моделлар қаторини кенгайтириш бўйича аниқ мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Ҳужжат аллақачон Инвестициялар вазирлиги билан келишилган ва Иқтисодиёт вазирлигида якунлий тасдиқлаш босқичларидан ўтмоқда. Биз яқин вақт ичида жараённи якунлаб, шартномани расман имзолашни кутмоқдамиз."

Ҳамкорлик ва технологик ривожланиш
2026 йилдан бошлаб ADM Global ADM Jizzakh заводида барча моделларни CKD технологияси бўйича йиғишни кенгайтириш, ягона платформада гибрид версияларни ишга тушириш, шунингдек, Жанубий Корея ва Хитойдаги ҳамкорлар билан ҳамкорликни чуқурлаштиришни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, компания бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ривожлантирмоқда ва экспортни оширмоқда.
2030 йилга бориб товар айирбошлаш ҳажми 10,7 миллиард АҚШ долларига, бюджетга тўловлар ҳажми 1,06 миллиард АҚШ долларига, экспорт ҳажми эса 220 миллион АҚШ долларига етиши кутилмоқда.

Соҳa учун аҳамияти
Инвестиция шартномасини имзолаш ва гибрид автомобилларни ишлаб чиқаришга ўтиш нафаќат ADM Global ривожланишининг янги босқичи, балки бутун Ўзбекистон автосаноати учун муҳим қадамдир.
Лойиҳа қуйидагиларга имконият беради:
● ишлаб чиқаришни локализациялашни жадаллаштириш ва мамлакатда янги қўшилган қиймат занжирларини яратиш;
● минглаб малакали иш ўринларини яратиш ва турдош тармоқларни ривожлантиришни рағбатлантириш;
● Ўзбекистонни NEV саноатининг глобал жараёнларига интеграция қилиш орқали автомобил ишлаб чиқаришнинг технологик даражасини ошириш;
● углерод изини камайтириш ва экологик жиҳатдан масъулиятли транспорт тизимини шакллантиришга ҳисса қўшиш;
● барқарор ва инновацион ўсишга тайёрлигини намойиш этган ҳолда мамлакатнинг инвестициявий имижини мустaҳкамлаш.
ADM Global Ўзбекистон анъанавий автомобил йиғиш форматидан келажак автомобилларини ишлаб чиқаришда тўлақонли иштирок этишга ишонч билан қадам қўяётган янги саноат даврининг драйверига айланмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:00 / 31.10.2025
Kia Sonet: йиллик 0% ставкаси билан
17:00 / 14.10.2025
ADM Global янги Chery Arrizo 8 Hybrid флагман седанини тақдим этди
17:00 / 17.09.2025
ADM Global ва Sojitz Corporation Ўзбекистон автомобил саноати соҳасида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйди
17:00 / 20.06.2025