Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ, 4-тур. "Реал" сафарда "Легия"ни мағлуб қила олмади, "Тоттенҳэм" уйида ютқазиб қўйди ва бошқа натижалар
Фото: Twitter/ChampionsLeague
Мадриднинг "Реал" жамоаси ЕЧЛнинг 4-турида Польшада "Легия"га қарши тўп сурди. Учрашув голларга бой тарзда кечди. Ўйиннинг 1-дақиқасида Гарет Бэйл ҳисобни очди. Орадан кўп вақт ўтмай Карим Бензема "Реал"нинг учрашувдаги иккинчи голини киритди. Бироқ "Легия" ўзида ирода топа олди ва мадридликлар дарвозасини кетма-кет уч бор ишғол қилди. Мағлубиятга учраётган Зидан жамоаси 85-дақиқада Маттео Ковачичи голи эвазига мувозанатни тиклади. Шундай қилиб, ўйин 3:3 ҳисобида якунига етди.
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси эса уйда "Спортинг"ни қабул қилди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Адриан Рамос киритган ягона гол "Боруссия"ни 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишига ёрдам берди. Шу тариқа Дортмундликлар кейинги босқичга йўлланма олди.
"Монако" – ЦСКА – 3:0
Голлар: Жермен, 12 (1:0); Фалькао, 28 (2:0); Фалькао, 41 (3:0).
Огоҳлантиришлар: Жемерсон, 24 – Головин, 90+2.
"Тоттенҳэм" – "Байер" – 0:1
Гол: Кампль, 65 (0:1).
"Легия"– "Реал" – 3:3
Голлар: Бэйл, 1 (0:1); Бензема, 35 (0:2); Оджиджа-Офоэ, 40 (1:2); Радович, 58 (2:2); Мулен, 83 (3:2); Ковачич, 85 (3:3).
"Боруссия Д" – "Спортинг" – 1:0
Гол: Рамос, 12 (1:0).
Огоҳлантиришлар: Геррейро, 65 – Семеду, 11; Кастаньос, 20; Зегелар, 75.
"Копенгаген" – "Лестер Сити" – 0:0
Огоҳлантиришлар: Дринкуотер, 22; Хут, 24; Эрнандес, 42; Морган, 78.
"Порту" – "Брюгге" – 1:0
Голлар: Пина, 38 (1:0, автогол).
Огоҳлантиришлар: Эррера, 3; Фелипе, 35 – Денсвил, 34; Диаби, 41; Вормер, 86; Клаудемир, 88.
"Ювентус" – "Лион" – 1:1
Голлар: Ҳигуаин, 13 (1:0, пен); Толиссо, 84 (1:1).
Огоҳлантиришлар: Пьянич, 38; Барцальи, 58; Маркизио, 84; Стураро, 89 – Дардер, 90+1; Геззаль, 90+3.
"Севилья" – Динамо З (Загреб, Хорватия) – 4:0
Голлар: Вьетто, 31 (1:0); Эскудеро, 66 (2:0); Н'Зонзи, 80 (3:0); Бен-Йедер, 87 (4:0).
Огоҳлантиришлар: Стоянович, 11; Пиварич, 21; Павичич, 28.
Четлатиш: Стоянович, 45+1.
Мавзуга оид
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
23:19 / 11.02.2026
«Реал» УЕФА билан Суперлига бўйича «футбол манфаати учун» келишувга эришди
23:50 / 14.01.2026
Алонсо ишдан бўшади. Класикода ютқазгани учун эмас
02:24 / 12.01.2026