Англия: Ҳусанов ва жамоаси кейинги босқичда

«Манчестер Сити» – «Солфорд Сити»
Голлар: Доррингтон, 6 – автогол (1:0). Гейи, 81 (2:0)
«Манчестер Сити»: Траффорд, Стоунс (Гейи, 65), Ҳусанов, Айт Нури (О`Райли, 64), Аллейн (Макайду, 22), Гонсалес (Родри, 75), Рейндерс, Люис, Шерки, Фоден (Семенё, 65), Мармуш

«Манчестер Сити» ҳозирча Англия Кубогида тежамкор ўйин билан ҳам ғалабаларга эришмоқда: жамоага асосан қуйи лигалар вакиллари рақиб бўлмоқда ва ўйинлар «Этиҳад»да кечмоқда. Аммо ўтган босқичда «шаҳарликлар» «Эксетер» дарвозасига истаганча гол урган бўлишса (10:1), тўртинчи дивизион вакили бўлган «Солфорд» муносиб қаршилик кўрсатди. Ҳолбуки тезкор автоголдан кейин ушбу рақиб сочилиб кетиши кутилганди. Бу ўйинда дастлаб ҳимояда Ҳусановга Аллейн шерик сифатида тушганди, аммо ҳимоя чизиғидаги муаммолар туфайли январда «Уотфорд»дан қайтариб олган 20 ёшли ушбу футболчи бўлим ўрталарида жароҳат туфайли алмаштирилди. Ҳимоядаги муаммоларни ёпиш учун қишда олиб келинган футболчилардан яна бири Гейи эса иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, клуб сафидаги илк голини урди.

«Астон Вилла» – «Нюкасл Юнайтед» 1:3
Голлар: Абраҳам, 14 (1:0). Тонали, 63 (1:1). Тонали, 76 (1:2). Волтемаде, 88 (1:3)
«Астон Вилла»: Бизот, Линделёф, Пау Торрес, Дин, Богард, Дуглас Луис (Санчо, 78), Онана, Баркли (Буэндия, 65), Бэйли (Мартинес, 45+4), Роджерс (Матсен, 77), Абраҳам (Уоткинс, 65)
«Нюкасл Юнайтед»: Рамсдейл, Тшау, Берн, Ҳолл, Триппиер (А. Мёрфи, 90), Тонали, Рэмси (Уиллок, 80), Осула (Гордон, 63), Барнс, Ж. Мёрфи (Эланга, 63), Волтемаде
Огоҳлантиришлар: Дуглас Луис, 4. Дин, 42 – Тшау, 25. Барнс, 52. Рэмси, 55
Четлатиш: Бизот, 45

Англия кубоги 1/16 финал босқичидаги марказий баҳс эса Бруно Гимараэшсиз ўтди. «Нюкасл» сардори икки ойдан кўпроқ вақтга сафдан чиқиши клубига ҳам, Бразилия терма жамоасига ҳам жиддий зарба бўлди. Аммо Карло Анчелоттида «Астон Вилла»га қайтган Дуглас Луиз варианти ҳам бўлади. Ушбу футболчи «Ювентус»да ҳам, «Ноттингҳэм»да ҳам олдинги даражасига қайта олмади. Лекин у Бирмингҳэмда ўзини яна уйдагидек ҳис қилиши мумкин, жамоа яримҳимоя чизиғидаги муаммолар эса унга асосий таркибга йўл очади.