Ўзбекистон | 12:18 / 07.05.2022
29748
2 дақиқада ўқилади

Фото: Икки миллиондан ортиқ гуллар билан безалган Тошкент гуллар фестивали

Тошкентда «Tashkent Flower Fest – 2022» гуллар фестивали бошланди. Kun.uz икки миллиондан ортиқ гуллардан ясалган композициялар, флористик инсталляциялар билан безалган кўргазмадан фотожамланма тақдим қилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

6 май куни бошланган фестивал Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона қаршисидаги майдонда бўлиб ўтмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирни безаш учун, расмийлар маълумотига кўра, 2 миллиондан ортиқ гуллардан фойдаланилган.

Шунингдек, майдонда улкан дарахтлар – япон сакураси, Мадагаскар баобаби ва ўзбек чинорининг сунъий нусхалари тўлиқ ўлчамда ўрнатилган.

«Янги Ўзбекистон» боғидаги стела шаклидаги минора ҳам гуллар билан ўзига хос безатилган.

Фестивал ҳудудида фудкортлар, фото ва селфи учун кўплаб майдончалар бор. Хонадон ва ландшафт ўсимликларининг кўргазмаси ҳам бўлиб ўтмоқда.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, кеча Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам фестивалга ташриф буюрган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Гуллар фестивали 8 майгача давом этади, кириш бепул.

Расмлар муаллифи Фаррух Абсаттаров

Мавзуга оид