Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ташкил этилади
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда депутатлар Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш ҳамда Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари ҳудудлари чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.
Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларга мувофиқ киритилган ушбу масала мазкур ҳудудда ягона бошқарувни йўлга қўйган ҳолда, аҳоли учун ижтимоий-маиший қулайликлар яратишни назарда тутади.
Назарда тутилаётган ўзгаришларга кўра, Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудидаги “Бандихон”, “Бектепа”, “Обод турмуш”, “Полвонтош”, “Сарой”, “Бирдамлик”, “Чинор”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Фаровон”, “Баҳористон”, “Ўрғилсой”, “Гулбоғ”, “Қалдирғоч”, “Зевар”, “Хўжаипок”, “Обод юрт” ҳамда “Бағри кенг” маҳалла фуқаролар йиғинлари, Бойсун туманининг “Кўлқамиш” маҳалласи “Куба” қишлоғи, “Обикор” ҳамда Қудуқсой маҳалла фуқаролар йиғинлари, Қумқўрғон туманидаги “Давлатсой” маҳалласининг “Порлоқ” ва “Хурмазор” қишлоқлари, “Навруз” ҳамда “Бандихон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудлари ташкил этилаётган Бандихон тумани таркибига ўтказилади.
Депутатларнинг қайд этишича, бу ўзгаришлар ҳудудда қишлоқ хўжалиги, айниқса, чорвачиликни ривожлантиришга, аҳоли бандлигини таъминлашга, Сурхондарё вилоятининг деҳқончилик минтақаси ҳисобланган Бандихон туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий эттиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Мавзуга оид
13:13 / 30.12.2025
Фарғона водийси ва Сурхондарёга тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилади
17:52 / 24.12.2025
Президент Сурхондарёни инвестиция ва аҳоли даромади энг тез ўсадиган ҳудудга айлантириш вазифасини қўйди
10:22 / 13.12.2025
Ноҳақ судланган сурхондарёлик ёлғиз онанинг иши қайта кўриб чиқилади
10:20 / 12.12.2025