Хорижий ОТМдан ўқишни Ўзбекистонга кўчирмоқчи бўлганлар учун махсус тест қачон ўтказилиши маълум
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисга бош вазир, Давлат комиссиясининг раиси Абдулла Арипов раислик қилди.
Мажлисда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов) Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган фуқаролар республика олий таълим муассасаларида таълим оладиган ўқитиш тили, муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича махсус (online) тест синовлари жорий йилнинг 24-25 август кунлари ўтказилишини ташкил этиши белгилаб қўйилди.
Тасарруфидаги олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар бўйсунувидаги олий таълим муассасаларига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган фуқароларга махсус тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар)ни ўтказиш вақти ва жойи тўғрисидаги маълумотларни етказади.
Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклашда махсус (online) тест синови бўйича ўтиш балли мос олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши бўйича 2018/2019 ўқув йили қабули учун тўлов-контракт асосидаги ўтиш баллига тенг этиб белгиланди.
Мазкур ўтиш баллини тўплай олмаганлар учун ўрнатилган тартибда оширилган тўлов-контракт бўйича қабул қилиш тартиби қўлланилади.
Тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар раҳбарлари хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича махсус (online) тест синови натижалари қайдномаларини 3 кунлик муддатда олий таълим муассасаларида эълон қилинишини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2018/2019 ўқув йили учун супер-контракт нархлари тасдиқланганди.
Мавзуга оид
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
11:43 / 20.11.2024
2025 йилда 252 та янги боғча барпо этилади
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
20:17 / 05.11.2024