Коронавирус ва пневмония: Кунлик касалланиш ҳолатлари сони 1200га яқин, яна 4 бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 698 кишида коронавирус, 478 кишида пневмония қайд этилгани, 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 20 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121329 (+698) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 16 нафари Андижон вилоятида,
- 16 нафари Бухоро вилоятида,
- 87 нафари Жиззах вилоятида,
- 16 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 15 нафари Навоий вилоятида,
- 32 нафари Наманган вилоятида,
- 65 нафари Самарқанд вилоятида,
- 24 нафари Сирдарё вилоятида,
- 84 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 58 нафари Фарғона вилоятида,
- 10 нафари Хоразм вилоятида,
- 79 нафари Тошкент вилоятида,
- 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 478 нафар кишида пневмония аниқланди.
Бу кунлик коронавирус ва пневмония ҳолатлари (+1176) бўйича навбатдаги антирекорддир. Бундан аввалги антирекорд 20 июль куни қайд этилган, бир кунда 658 кишида (ундан олдингиси 19 июль куни - 585 ҳолат) COVID-19, 465 кишида пневмония (жами +1123) тасдиқланганди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 55 нафар,
- Жиззах вилоятида 65 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
- Навоий вилоятида 16 нафар,
- Наманган вилоятида 55 нафар,
- Сирдарё вилоятида 32 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 68 нафар,
- Фарғона вилоятида 35 нафар,
- Тошкент вилоятида 52 нафар,
- Тошкент шаҳрида 99 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 116009 (+495) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 810 нафарни ташкил қилди.
Айни вақтда шифохоналарда даволанаётган беморлар сони 4,5 мингдан ошиқ.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
10:13 / 08.02.2022