Ўзбекистон | 14:21 / 23.01.2023
11676
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги 700 дан ошиқ мактабда 3-чорак онлайн шаклда давом эттирилмоқда

23 январдан республикадаги барча таълим муассасаларида дарслар бошлаб юборилди. Ҳозирда 10 минг 104 та мактабдан 9 минг 387 тасида ўқув жараёнлари анъанавий, 717 тасида эса онлайн шаклда олиб борилмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра, синф хоналарда ҳаво ҳароратини меъёр даражасида сақлаш имконияти бўлмагани учун айрим мактабларда дарслар вақтинча масофавий шаклга кўчирилган.

«Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудий ҳокимликлар, коммунал хизмати ташкилотлари билан биргаликда таълим муассасаларида ўқиш жараёнларини ташкил этиш юзасидан барча зарур чораларни кўриб, масофавий таълим шаклида бўлган мактаблар ҳам босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказилади», – дейилади вазирлик хабарида.

Бундан аввалроқ вазирлик маҳаллий ҳокимликлар билан видеоконференцалоқа шаклидаги учрашувида мактабларни об-ҳаво шароити барқарорлашгунга қадар вақтинча онлайн таълимга ўтказиш масаласини кўриб чиққан эди.

Кейинроқ ҳудудлар кесимида III чорак қайси мактабларда онлайн бошланиши бўйича рўйхатлар маълум бўлганди.

Тошкент шаҳри:

  • Бектемир туманидаги 345-, 346-, 347-, 348-сонли мактаблар;
  • Миробод туманидаги 83-, 94-сонли мактаблар;
  • Мирзо Улуғбек туманидаги 54-, 209-сонли мактаблар;
  • Олмазор туманидаги 1-, 28-сонли мактаблар;
  • Сергели туманидаги 33-, 68-, 269-, 352-сонли мактаблар;
  • Учтепа туманидаги 199-, 251-сонли мактаблар;
  • Чилонзор туманидаги 79-, 101-, 114-, 138-, 162-, 163-, 168-, 173-, 178-, 179-, 181-, 182-, 183-, 184-, 188-, 201-, 202-, 232-, 270-, 280-, 281-сонли умумтаълим мактаблари, 4-сонли махсус мактаб-интернати;
  • Шайхонтоҳур туманидаги 19-, 39-, 59-, 82-, 85-, 92-, 132-, 141-, 167-, 169-, 180-, 186-сонли мактаблар;
  • Юнусобод туманидаги 87-, 259-сонли мактаблар;
  • Янгиҳаёт туманидаги 2-, 3-, 334-сонли мактаблар;
  • Яшнобод туманидаги 145-сонли умумтаълим мактаби, 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати.

Наманган вилояти:

  • Наманган шаҳридаги 1-, 7-, 50- мактаб;
  • Мингбулоқ туманидаги 4-, 25-мактаб;
  • Поп туманидаги 1-мактаб;
  • Норин туманидаги 1-мактаб;
  • Чуст туманидаги 74-мактаб;
  • Чортоқ туманидаги 16-, 49-мактаб;
  • Янгиқўрғон туманидаги 9-, 10-,15-, 42-, 43-мактаб;
  • Чуст туманидаги 42-мактаб;
  • Учқўрғон туманидаги 46-мактаб;
  • Норин туманидаги 47-махсус мактаб-интернати. 

Жиззах вилояти:

  • Ш.Рашидов туманидаги 1-, 3-, 5-, 13-, 14-, 15-, 16-, 23-, 27-, 28-, 29-, 30-, 31-, 32-, 33-, 35-, 36-, 38-, 49-, 55-, 59-сонли мактаблар;
  • Жиззах шаҳридаги 16-, 8-, 2-, 11-, 12- ва 19-сонли мактаблар, Нурли маскан 32-интернати;
  • Зарбдор туманидаги 1 ва 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари.

Сурхондарё вилояти:

  • Ангор туманидаги Нурли маскан кўзи ожизлар мактаби;
  • Денов туманидаги 1, 3, 4, 5, 7, 8, 9, 10, 15, 16, 24, 28, 31, 34,  35, 44, 50, 53, 55, 56, 57, 58, 59, 60, 61, 62, 63, 65, 71, 73, 74, 75, 76, 77, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84, 85, 94, 97, 98-сонли мактаблар, 2, 10, 11-ИДУМлар ва 67-СИМИ;
  • Жарқўрғон туманидаги 32-сонли мактаб;
  • Узун туманидаги 2, 4, 5, 12, 27, 28, 31, 36, 63, 64-сонли мактаб ва 61-ИДУМ;
  • Шўрчи туманидаги 125-сонли махсус мактаб;
  • Термиз шаҳридаги 12-,17-сонли мактаблар.

Сирдарё вилояти:

  • Боёвут туманидаги 4-, 6-, 14-, 17-, 18-, 19-, 23-, 25-, 28-, 29-, 30-, 31-, 35-, 39-, 40-, 42- ва 46-сонли мактаблар;
  • Гулистон туманидаги 1-, 2-, 3-, 7-, 9-, 13-, 15-, 16-, 19-, 22-, 26- ва 30-сонли мактаблар;
  • Мирзаобод туманидаги 1-, 5-, 10-, 11-, 12- ва 24- сонли мактаблар; 
  • Оқолтин туманидаги 5-, 7-, 9-, 11-, 12-, 15-сонли мактаблар;
  • Сардоба туманидаги 3-, 7-, 12- ва 14-сонли мактаблар;
  • Сайхунобод туманидаги 2- ва 17-сонли мактаблар;
  • Сирдарё туманидаги 1-, 7-, 21-, 31-, 41- ва 42-сонли мактаблар.

Қашқадарё вилояти:

  • Қарши шаҳридаги 1, 3, 19, 11, 34-сонли мактаблар ҳамда 18 ва 19-сонли махсус мактаб-интернатлар;
  • Шаҳрисабз шаҳридаги 1, 5 ва 9-сонли мактаблар;
  • Деҳқонобод туманидаги 29-сонли мактаб;
  • Қамаши туманидаги 8-сонли мактаб;
  • Қарши туманидаги 10 ва 12- сонли мактаблар;
  • Муборак туманидаги 22-сонли мактаб;
  • Шаҳрисабз туманидаги 15, 16-сонли мактаб-интернатлар;
  • Чироқчи туманидаги 19-сонли мактаб-интернат.

Хоразм вилояти:

  • Хива шаҳридаги  2-, 3-, 4-, 7-, 8-, 13-, 14-, 15-, 18-, 19-, 21-сонли мактаблар;
  • Боғот туманидаги  2-сонли ИМИ, 92 –сонли ИМИ, 4-, 21-, 38-, 48-сонли мактаблар;
  • Тупроққалъа туманидаги 2-, 21-сонли мактаблар;
  • Урганч туманидаги 5-, 17-сонли мактаблар;
  • Хонқа туманидаги  37-, 38-сонли мактаблар; 
  • Шовот туманидаги 2-, 31-, 41-,46-, 47-, 52-сонли  мактаблар;
  • Янгиариқ туманидаги  2-, 7-, 25-, 37-сонли мактаблар;
  • Янгибозор туманидаги 3-, 7-, 8-, 12-, 32-сонли мактаблар.

Тошкент вилоятида 886 та умумтаълим мактабларидан 279 тасиида ўқув жараёнлари масофавий олиб борилади. Вилоят ҳокимлиги бу қайси мактаблар экани бўйича маълумот бермаган.

Қорақалпоғистон Республикасидаги 30 та мактабларда дарслар масофавий шаклда ташкил этилиши хабар қилинган. Аммо бу қайси мактаблар эканига аниқлик киритилмаган.

Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Навоий вилоятларида барча мактабларда дарслар анъанавий тарзда бошланган. Андижон вилояти бу борада аниқ маълумот бермаган.

Мавзуга оид