Ўзбекистон | 17:00 / 26.11.2025
2444
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Ҳар бир пикселда байрам: ROG Янги йилда қандай қилиб ўйин кайфиятини тақдим этади?

Декабрда мантиқан тушунтириб бўлмайдиган қандайдир сир бор. Шаҳар чироқларга ёришади, ҳатто одатий кўчалар ҳам бошқача — илиқроқ, нафисроқ кўрина бошлайди, гўё умид ва кутишнинг кўринмас чанги билан қоплангандек туюлади. Оқшомлар чўзилади, стол атрофидаги суҳбатлар сокинлашади, деразаларда гулчамбарлар нури ўтган йилги хотиралар каби акс этади.

Фото: ASUS

Технологиялар оламида яшайдиган, замонавий ритмнинг эстетикаси, кучи ва динамикасини қадрлайдиган инсонлар учун айнан шундай лаҳзаларда ўзига хос ечимлар дунёга келади.

ROG совға ғоясини янада каттароқ нарсага — илҳом, энергия ва рақамли дунёда қулайлик рамзига айлантиради. ROG Strix SCAR 18, ROG Xbox Ally X ва ROG G700 янги йил кайфиятининг уч қиррасини ўзида мужассам этган.

ROG Xbox Ally Х байрамда қулайлик яратади — исталган вақтда ва исталган жойда ўйин ўйнанг

ROG Xbox Ally X — бу ҳақиқий таассурот уйғотиш учун мўлжалланган портатив қурилма. Бу самимий ҳис-туйғуларни келтириб чиқарадиган ноёб совға: ҳайрат, завқ, дарҳол ёқиб, синаб кўриш истаги пайдо бўлади.

ROG Xbox Ally Х мобиллик ва куч ғоясини бирлаштиради: тўлиқ Windows-компютер, у билан уй ва катта экранларга боғланмасдан деярли ҳар қандай замонавий ўйинни ўйнаш мумкин.

Асосий элемент — 7 дюймли Full HD 120 Гц дисплей, ундан кўз узиш қийин. Тасвир ёрқин, равон ва рангларга бой: пойгалар янада жонли, платформалар жонлироқ, байрамона РПГлар эса сеҳрли тарзда жонланади. Юқори ёрқинлик дераза олдида ёки ташқарида ҳам ўйнашни осонлаштиради. Бундан ташқари, Gorilla Glass DXC/Victus ҳимояси туфайли экран кўчма қурилмаларга хос бўлган муаммоларга бардош бера олади.

ROG Xbox Ally Хʼнинг бошқаруви деталларга максимал эътибор қаратган ҳолда ишлаб чиқилган: аниқ чизиқлар, юмшоқ триггерлар, босиш ёқимли бўлган тугмалар. Бу ўйинни табиий ва ҳатто қурилмани биринчи марта қўлга олганлар учун ҳам қулай қилади.

Ичида — замонавий архитектурага эга, талабчан ўйинларни ишончли тарзда енгиб ўтадиган флагман AMD Ryzen AI Z2 Extreme бор. 24 Гб тезкор хотира интерфейсларнинг равон ишлаши ва иловаларнинг тез ишга тушишини таъминлайди, 1 ТБ SSD эса ўнлаб лойиҳаларни сақлаш ва жой ҳақида қайғурмаслик имконини беради.

ROG G700 қувват, эстетика ва муҳандисликдаги аниқликни бирлаштиради

Ҳар бир уйда тортишиш маркази бор — у ерда ҳамма йиғилади, мусиқа янграйди, севимли филмлар намойиш этилади ва узоқ қиш оқшомларида бирга ўйнашади. 2025 йилда чиққан ROG (G700) — авлодлар, қизиқишлар ва ҳис-туйғуларни бирлаштирадиган ўйин станцияси шундай марказга айланиши мумкин.

ROG G700 таассуротларни улашиш қурилмаси сифатида яратилган. У энг сўнгги ўйинларни ишга тушириш, 8К форматидаги филмларни кўриш, байрам видеоларини монтаж қилиш ва стримларни ўтказишни бирдек уддалайди.

Корпус остида ҳар қандай вазифани уддалай оладиган куч яширинган. G700 ичига Intel Core Ultra 9 285K гача ўрнатилган — бу энг юқори даражадаги процессор бўлиб, у маълумотларни тезкор қайта ишлаш ва ҳатто энг оғир вазиятларда ҳам барқарор ишлашни таъминлайди. У замонавий ўйинлар, видео монтаж, оқимли трансляция ва фотосуратларни қайта ишлашни бирдек осон бажаради — ҳар қандай вазифани силлиқ ва узлуксиз жараёнга айлантиради.

Графика учун 32 ГБ видео хотирага эга NVIDIA GeForce RTX 5090 ROG ASTRAL жавоб беради — бу ўйин муҳандислигининг чўққиси. У нурлар трассировкаси ва реал ёритиш эффектлари билан 8К да энг сўнгги титлларни ўйнаш, профессионал даражадаги контент яратиш ва ҳатто максимал юкламада ҳам тасвирнинг равонлигидан завқланиш имконини беради.

Бир нечта шамоллатиш контурларига эга бўлган кучли совитиш тизими, ҳатто тизим энг юқори юкламада ишлаётганда ҳам, ҳароратни назорат остида ушлаб туради. G700 нафақат самарали, балки ҳайратланарли даражада сокин ҳамдир — уни тунги ўйин сеанслари учун қулай муҳитни бузмасдан ишлатиш мумкин.

ROG Strix SCAR 18 қишни ғалабалар, илҳом ва тезлик мавсумига айлантиради

ROG Strix SCAR 18 мобил платформа ва тўлиқ ўлчамли иш станцияси ўртасидаги чегарада туриб, Republic of Gamers фалсафасини бирлаштиради: бу максимал самарадорлик, визуал идрокнинг чуқурлиги ва узоқ муддатли ишончлилик демакдир. Унинг концепциясида мобил қурилма рақамли ҳаётнинг тўлақонли марказига айланиши мумкинлиги ғояси ётади.

AniMe Vision — тасвирлар, белгилар ёки анимацияларни чиқариш имконини берувчи ноутбук қопқоғидаги LED-panel ROG Strix SCAR 18 да ўзига хос муҳит яратади. Клавиатура ва корпуснинг алоҳида қисмларини RGB ёритиш моделнинг визуал хусусиятини таъкидлаб, юмшоқ ёруғлик динамикасини қўшади.

Ишнинг асосини юқори ҳисоблаш юкламаси учун мўлжалланган Intel Core Ultra 9 275HX процессори ва ўз авлодининг энг кучли мобил график тизимларидан бири бўлган NVIDIA GeForce RTX 5090 Laptop GPUʼгача бўлган видеокарта ташкил этади. Бундай тандем ҳар қандай ишда қулайликни таъминлайди — хоҳ у максимал созламаларга эга замонавий ўйин бўлсин, хоҳ 4К видео монтаж ёки катта ҳажмдаги маълумотлар билан мураккаб иш лойиҳалари бўлсин.

Аммо асосий таъсирчан элемент 18 дюймли Nebula HDR Mini LED дисплей бўлиб қолмоқда. 2.5K ўлчам ва 240 Гс частота ўйинларда тўлиқ иштирок этиш эффектини яратади: ёруғлик ўтишлари табиий кўринади, ҳаракат хиралашмайди, ёрқинлик ва контрастнинг чуқурлиги эса ҳар бир саҳнанинг ҳаётийлигини таъкидлайди.

Совитиш тизими ноутбукнинг бошқа элементлари каби пухта ўйланган. Учта вентилятор, буғлатиш камераси ва чанг филтрлари узоқ муддатли юкламаларда ҳам барқарор ишлашни таъминлайди. Бундан ташқари, пастки қопқоқ асбобларсиз осонгина очилади ва тўплагич Q-latch қулфлари ёрдамида ўрнатилади.

ASUS Perfect Warranty — арча остидаги ишонч

Янги йил — ҳаммасини янги саҳифадан ва ишончли ечимлар билан бошлаш вақти. ASUS Perfect Warranty дастури билан ноутбукингиз ҳатто тасодифий шикастланишлардан ҳам ҳимояланган: чой тўкилиши, тўсатдан йиқилиш ёки электр токининг кескин ўзгариши ташвишланишга сабаб бўлмайди.

Шунчаки хариддан кейин 90 кун ичида қурилмани рўйхатдан ўтказинг ва кенгайтирилган кафолат стандарт шартлардан ташқарида ҳам бепул таъмирлашни таъминлайди.

Дастур 2025 йил 1 январдан бошлаб сотиб олинган барча ASUS, ROG ва TUF моделлари учун амал қилади.

Ушбу модельларни Ўзбекистондаги электроника дўконларидан, шунингдек, ASUS расмий ҳамкори: nout.uzʼдан харид қилиш мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид