Айнан шунинг учун ҳам NVIDIA 5000-серияли видеокарта ўрнатилган ноутбукка сармоя киритиш ўзини оқлайдиган ечимдир. TUF ва ROG туркумлари технологиялар чўққисида қолиш, янги дастурлар билан самарали ишлаш ва ўйинлардан тўлиқ завқ олиш имконини берадиган келажакка мўлжалланган замин яратади.

ROG Strix G16 ва G18 — узоқ муддатли кучга бўлган ишонч

ROG Strix G16 ва G18 қурилмаларининг кучли имкониятлари келажакдаги самарадорликка ажойиб сармоя бўлиши мумкин. Ушбу моделлар компютер харид қилиш бир лаҳзалик қарор эмас, балки барча келгуси ўқув йилларига таъсир қилишини тушунадиганлар учун яратилган.

Максимал конфигурацияга эга Strix G16 ва G18 моделлари асосида Intel Core Ultra 9 275HX процессори ҳамда ноутбуклар учун мўлжалланган NVIDIA GeForce RTX 5080 видеокартаси жойлашган. Бу қудратли тандем нафақат бугунги юқори унумдорликни, балки эртанги вазифалар учун сезиларли мустаҳкамлик захирасини ҳам таъминлайди. Шу сабабли, фойдаланувчи йилдан йилга тобора талабчан бўлиб бораётган дастурий таъминотнинг янги версияларини осонликча бошқаради ва эндигина чиқаётган ўйинлардан завқ олади.

DDR5 тезкор хотирани 64 ГБʼгача кенгайтириш ва қўшимча SSD ўрнатиш имкониятига эга бўлган бу ноутбуклар ҳар қандай чақириққа — кенг кўламли курс лойиҳаларидан тортиб шахсий контент яратишгача тайёр. Strix G16 ва G18 эгаси нафақат юқори унумдорликка, балки энг масъулиятли вақтда ҳам ишончсиз қолдирмайдиган мустаҳкамликка эга бўлади. Бу келажакни кўзлаганлар учун ҳақиқатан ҳам ақлли танлов.

ROG Zephyrus G16 — ижодкорлик ва мобилликка сармоя

ROG Zephyrus G16 бу — унумдорлик билан бирга мобилликни ҳам қадрлайдиган одамлар учун пухта ўйланган сармоядир. ASUS ушбу ноутбукни ҳатто ўқишда ҳам ўз ижодкорлигини намойиш этишдан бош тортмайдиган креатив одамларнинг вазифалари ва эҳтиёжлари учун яратди. Бунда катта куч фойдаланувчини иш столига боғлаб қўймасдан ихчам корпусга жойлаштирилган.