Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қассоблардан 3.8 млн сўмлик гўшт тортиб олинди ва уларга 157 млн сўмлик жарима қўлланди
Иллюстратив фото
Қорақалпоғистон Республикасидаги барча бозорлар ҳудудидаги гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан савдо-сотиқ фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлар томонидан нархларни сунъий равишда ошириб турганларини аниқлаш мақсадида назорат тадбирлари олиб борилди.
ҚР ДСБ ахборот хизматининг «Kruz.uz» сайтига хабар беришича, назорат тадбирларида гўшт маҳсулотлари нархларини сунъий равишда оширган 35 тадбиркор томонидан 1 килограмм гўшт маҳсулотининг нархи 22000 сўм деб кўрсатилишига қарамасдан 25000-28000 сўм нархларда сотаётгани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатларга асосан ушбу тадбиркорлик субъектларига 157 млн. 290 минг сўм молиявий жарималар қўлланилди ва 12та ҳолатда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётгани аниқланиб, савдога чиқарилган 3,8 млн.сўмлик гўшт маҳсулотлари тортиб олинган ҳамда арзон нархларда аҳолига сотилиши ташкил этилган.
Мавзуга оид
08:07 / 05.05.2026
Нидерландия пойтахтида гўшт ва автомобиллар рекламаси тақиқланди
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
14:42 / 20.04.2026
Ўзбекистонликларга мартда гўшт ва сут ҳамда энергетика маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди
17:17 / 24.03.2026