Ўзбекистон | 10:03 / 12.02.2021
31073
2 дақиқада ўқилади

«Фарзандингизни шу жойда тасаввур қилинг». Вазир ётоқхоналарда қиз ва ўғил болаларнинг бир қаватда яшашини танқид қилди

Жорий йилнинг 8 феврал куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги бошқарув кадрлар учун видео-конференц-алоқа тарзида йиғилиш ўтказилди. 

Фото: Kun.uz / архив

Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоларга кўра, йиғилишда вазир Абдуқодир Тошқулов олий таълим муассасалари ётоқхоналарининг бир қаватида ҳам қизлар, ҳам ўғил болалар жойлаштирилишини танқид қилган.

«Талабалар турар жойларида ўғил болалар ва қиз болаларнинг битта қаватда жойлаштирилгани жуда уятли. Шу ҳам гап бўлдими? Наҳотки, шуни назорат қилиб бўлмайди? Мен шунинг учун ҳам алоҳида буйруқ чиқариб беришим керакми?

Кейин яна ижтимоий тармоқларда айюҳаннос: «Бу киши ўзларининг эътиқодларидан келиб чиқиб, қиз бола билан ўғил болани ажратишни бошлади», деб ёзишади. Бу гаплар нима керак менга?

Ҳурматли масъуллар, ўз фарзандингизни шу жойда тасаввур қилиб кўринг. Олий таълим муассасаси ётоқхонасида қизингизнинг хонаси ўғил боланинг хонаси билан ёнма-ён туришини хоҳлармидингиз?

Қизингиз ўғил бола билан битта хонада овқат тайёрлашини хоҳлармидингиз? Қизингиз ўғил болаларга ҳар куни овқат пишириб беришини хоҳлармидингиз? Кирини ювишини хоҳлармидингиз?

Биз талабаликда ўзимиз ўрганганмиз шундай нарсаларни. Бино битта десангиз, кириш ва чиқишни иккита қилса бўлади-ку. Қанча штат бор кераксиз. Шулардан ходим қўйса бўлади-ку. Бевосита раҳбарга боғлиқ бу нарса», – деган вазир.

Мавзуга оид