Жамият | 22:10 / 13.05.2021
58186
1 дақиқада ўқилади

Нукус яқинида учта автомобил тўқнашиб, 6 киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри яқинида 3та автомобил иштирокидаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодиса натижасида 6 киши ҳалок бўлди.

Қорақалпоғистон ЙХҲБ матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилишича, воқеа 11 май куни содир бўлган. Нукус-Тўрткўл йўлининг 225 километри (Чилпиқ ёдгорлиги қаршиси)да Cobalt, Nexia ва Damas ўзаро тўқнашиб кетган. Aвария натижасида жами 6 киши ҳалок бўлган.

Cobalt’даги 1 нафар йўловчи, Nexia’даги 4 нафар йўловчи ва Damas ҳайдовчиси воқеа жойида жон берган. Nеxia ва Cobalt ҳайдовчилари шифохонага ётқизилган. Уларнинг ҳолати бўйича маълумот йўқ.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввалроқ 8 май куни Қашқадарё вилояти Касби туман «Тошқўрғон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-92 Қарши—Таллиқўрғон—Касби—Жейнов автомобиль йўлининг 26 километрида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. 

Шунингдек, 10 май куни Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ҳудудида иккита Cobalt автомашинаси тўқнашиши 6 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Мавзуга оид