Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
Лойиҳа 122 миллион долларга баҳоланган.
Фото: The Wall Street Journal
Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида келгуси йилда хитойлик ҳамкорлар билан автомобил ишлаб чиқариш бўйича 122 миллион долларлик лойиҳа ишга тушади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 4 декабр куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.
Таъкидланишича, яқинда Қозоғистон билан Сирдарё туманидаги Марказий Осиё халқаро саноат кооперацияси марказига старт берилди. Ушбу марказ ҳудудида 300 миллион долларлик 14 та саноат корхонаси келаси йил 1-чорак якунида иш бошлайди, 2026 йилда яна 720 миллион долларлик 40 та янги лойиҳалар жойлаштирилади.
Қайд қилинишича, сўнгги йилларда вилоятда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда ишга туширилган 500 миллион долларлик 31 та корхонада 5 минг аҳоли юқори даромадли ишларда меҳнат қиляпти. Хитойлик ҳамкорлар билан яна 700 миллион долларлик 40 та лойиҳа бўйича ишлар жадал кетмоқда.
Янгиер, Гулистон ва Ширин шаҳарлари, Сирдарё, Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Ховос ҳисобидан Сирдарё эркин саноат зонаси ҳудудини 1 минг 80 гектарга кенгайтирилди.
Энди саноат зонасининг ҳар бир қарич ерида фақат ва фақат юқори қўшилган қиймат берадиган лойиҳаларнинг жойлашиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Мавзуга оид
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:00 / 14.03.2026
Сирдарёда балиқ овлаганлар табиатга қарийб 520 миллион сўмлик зарар етказди
21:44 / 04.03.2026
Сирдарёда тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 10 триллион сўм ажратилади
19:33 / 03.03.2026