Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон бош вазири ўринбосари Марказий Осиё давлатларини сувни адолатли тақсимлашга чақирди
Қанат Бозумбаевнинг таъкидлашича, жорий вегетация даври ўта кескин шароитда ўтмоқда, яқин йилларда прогноз қилинаётган иқлим ёмонлашуви ва сув танқислиги Марказий Осиё давлатларидан эришилган келишувларга қатъий риоя этишни талаб қилади.
Фото: primeminister.kz
Қозоғистон бош вазири ўринбосари Қанат Бозумбаев Марказий Осиё давлатлари сув хўжалиги идораларини иқлим муаммолари шароитида сувни адолатли тақсимлашни таъминлашга чақирди.
Бу ҳақда у Қозоғистонда бўлиб ўтган Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссияси (ДМСК) йиғилишидаги нутқида айтиб ўтди.
Бозумбаевнинг таъкидлашича, жорий вегетация даври ўта кескин шароитда ўтмоқда, яқин йилларда прогноз қилинаётган иқлим ёмонлашуви ва сув танқислиги Марказий Осиё давлатларидан мувофиқлаштирилган ҳаракатларни ва эришилган келишувларга қатъий риоя этишни талаб қилади.
Унинг таъкидлашича, Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги Сирдарё дарёсида жойлашган Чордара сув омборининг ҳажми ўртача кўп йиллик қийматлардан пастга тушиб кетган, бу эса қуйи оқимдаги сув таъминотига таҳдид солади. Унинг сўзларига кўра, ДМСК доирасида қабул қилинган қарорлар тўлиқ ҳажмда бажарилмаяпти, бу эса сув режимини тартибга солишда жиддий қийинчиликларга олиб келмоқда.
«Вақт биздан кўпроқ динамикани талаб қилмоқда: нафақат муҳокама қилиш ва режалаштириш, балки аниқ чоралар кўриш керак. Ишончим комил, ҳамкорлигимиз ишонч ва ўзаро англашув руҳида ривожланади, биргаликдаги ишларимиз эса мамлакатларимиз ва бутун минтақа учун сезиларли натижалар беради», деб таъкидлади Бозумбаев.

Йиғилишда жорий қишлоқ хўжалиги мавсумида Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув омборларининг иш режимлари, шунингдек, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари томонидан белгиланган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Йиғилиш доирасида Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон сув-энергетика идоралари делегациялари вакилларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди, унда сув омборларининг тасдиқланган лимитлари ва иш режимлари муҳокама қилинди, шунингдек, келгуси вегетация даврига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланди. Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссиясининг навбатдаги йиғилиши Туркманистонда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:13 / 28.12.2025
Ақтўбедаги ҳалокатлар: сабаблар нима?
23:27 / 27.12.2025
Қозоғистон тоғларида уч кишининг жасади топилди
12:53 / 27.12.2025
Россия ва Қозоғистон янги ракета-ташувчининг парвозини кейинроққа сурди
09:13 / 27.12.2025