Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивада Паҳлавон Маҳмуд номидаги I Халқаро баҳодирлар ўйинлари якунланди
7-9 июнь кунлари Хива шаҳрида хоразмлик енгилмас баҳодир ва маърифатпарвар шоир, файласуф ва сўфий Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган I Халқаро баҳодирлар ўйинлари ўтказилди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Мусобақада Ўзбекистон, Эрон, АҚШ, Хитой, Бразилия, Ҳиндистон, Япония, Россия, Украина, Латвия, Австралия, Греция ва Марказий Осиё мамлакатларидан келган жами 15 нафар спортчилар иштирок этишди. Улар 2 кун давомида миллий нақшли устунларни кўтариш ва ушлаб туриш, оғир тошларни устунларга ўрнатиш, мевалар билан тўлдирилган аравани кўтариш, поезд локомотивини 20 метрга тортиш ва бошқа мусобақаларда асосий соврин учун куч синашдилар.
Мусобақа қатнашчилари турнир дастурига кўра, «Қўқон арава», «Сангижумон тошлари», «Деҳқон юриши», «Ўзбекистон поезди», «Хива устунлари», «Мўйноқ лангари», «Амир Темур ва Мангуберди қиличлари» деб номланган 7та шартни бажаришди.
Бунда паҳлавонлар қум тўлдирилган 100 кг вазнга эга 2та қопни аравага юклаб, белгиланган масофага элтиб қўйиши, 140, 160, 180 ва 200 килограмм оғирликдаги тошларни кўтариб, махсус тешикка жойлаштириши, 360 килограммли ғалвирни кўтариб юриши, темир йўл локомотивини 20 метр масофага судраши, миллий нақшли устунларни кўтариб туриши, иккала қўлини олд томонга узатган ҳолда оғирлиги 16 кг бўлган қилични тик ҳолатда тутиши ҳамда кема лангарини маълум масофага тортиб бориши керак эди.
Якуний сарҳисобларга кўра, биринчи ўринни мусобақанинг энг ёш иштирокчиси, Украинанинг 2019 йилги чемпиони, 24 ёшли Павло Кордияко қўлга киритди. Иккинчи ўрин эронлик Ризо Қучайтасийга насиб этди. Учинчи ўринга Ўзбекистоннинг энг кучли спортчиси Сергей Трубицин ва Россиянинг 2018 йилги чемпиони Александр Кузьмин лойиқ кўрилди. Қолган ўринлар қуйидагича тақсимланди: Викрам Сингҳ (Ҳиндистон, 5-ўрин), Ғиёсиддин Аҳмедов (Ўзбекистон, 6), Вагнер Душ Сантуш (Бразилия, 7-ўрин), Иоаннис Папакалас (Греция, 8-ўрин), Шуҳрат Алиханов (Ўзбекистон, 9-ўрин), Жереми Ҳогг (Австралия, 10-ўрин), Ҳамза Примов (Ўзбекистон, 11-ўрин), Мицуки Тойота (Япония, 12-ўрин), Вусал Мардонов (Озарбойжон, 13-ўрин), Наврўз Арабов (Тожикистон, 14-ўрин), Цху Хуанг (Хитой, 15-ўрин).
Мусобақа ғолибига 5000 АҚШ доллари, иккинчи ўрин соҳибига 3000 АҚШ доллари, учинчи ўрин эгаларига 2000 АҚШ доллари мукофоти берилди.
Турнирнинг тантанали ёпилиш маросими «Ичан-қалъа» давлат музей қўриқхонасининг «Кўҳна арк» мажмуасида ўтказилди.
Мавзуга оид
07:54 / 06.05.2026
«Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди Тошкент – Хива йўналишида илк қатновни амалга оширди
18:50 / 30.04.2026
Тошкент – Хива йўналишида «Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди қатнови 3 майдан бошланади
21:25 / 18.03.2026
2 майдан Тошкент—Хива йўналишида тезюрар поезд қатнови бошланади
14:24 / 14.03.2026