Жамият | 07:53 / 11.06.2020
4388
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятининг айрим туманларида электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар бўлади

Тошкент вилоятининг айрим туманларида электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар юзага келиши мумкин

"Тошкент ҲЭТК" АЖ хабар беришича:

2020 йил 11 июнь куни соат 09:00 дан 18:00 гача бўлган вақт оралиғида Бўстонлиқ тумани "Бурчмулло" МФЙ ҳудудига электр таъминотини етказиб берувчи Т-2 подстанция  "Бурчмулла" 6 кв ҳаво тармоғида;
                                                                                                                                                                                   Бўка тумани "Даштобод", "Муротали", "Ибрат", "Қора қўйли", "Тараққиёт", "Ҳақберди", "Ҳайитобод" МФЙларига электр энергиясини етказиб берувчи "Л-Қурусой"  ХЛ-35кВ ҳаво тармоғида;    

2020 йил 11 июнь куни соат 08:00 дан 17:00 гача Паркент тумани "Хисорак" ва "Чанги" МФЙларига электр энергиясини етказиб берувчи 6 кВ "Қуёшли" подстанцияси Т-2ларда жорий таъмирлаш ва бошқа зарур техник ишлар олиб борилиши сабабли шу ҳудудларда электр энергияси таъминотида узилиш юзага келади.

“Юзага келадиган ноқулайликлар учун Бўстонлиқ, Бўка, Паркент туманлари аҳолисидан узр сўраймиз”, - дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид