Спорт | 08:39 / 02.04.2018
28680
1 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов ва Фергюсон жанги бекор қилинди

Фото: Getty Images

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) президенти Дэна Уайтнинг хабар беришича, америкалик Тони Фергюсон жароҳат олди. Шунингдек унинг билдиришича, унинг россиялик Ҳабиб Нурмагомедов билан 7 апрелга режалаштирилган жанги бекор қилинди.  

Уайтнинг сўзларига кўра, тиззасидан жароҳат олган Фергюсонни ташкилотнинг ярим енгил вазн тоифасидаги (66 килограммгача) чемпиони Макс Ҳоллоуэй алмаштиради. Бу ҳақда Уайт инстаграмдаги саҳифасида хабар берган.

Таъкидланишича, жанг 7 апрель куни UFC 223 мусобақасида бўлиб ўтади ва камар учун кечади.

Маълумот учун, Фергюсон ҳамда Нурмагомедовнинг жанги тўртинчи марта бекор қилинди.

 

Мавзуга оид