Ҳудудий ички ишлар бошқармаларида янги лавозим жорий этилади
Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тузилмалари – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамда вилоятлар ИИБларининг кадрлар хизмати таркибида бир нафардан ёш ходимлар билан ишлаш бўйича инспектор лавозими жорий этилади.
Бу ҳақда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 29 январь куни ўтказилган ёшлар билан учрашувда маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
ИИВ раҳбарининг сўзларига кўра, 2019 йилда ички ишлар органларида 168 нафар ёш ходим бўлим бошлиғи, 13 нафари бошқарма бошлиғи этиб тайинланган.
«Ёшларни қилган меҳнати, эришган ютуқларига яраша рағбатлантириш, улар орасидан билимли, ҳалол ва жонкуяр ходимларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш жуда муҳим вазифа ҳисобланади. Бугунги кунда истеъдодли, фаол ёшларнинг 14 нафари туман ички ишлар бўлими бошлиғи ва бошлиқ ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда. Шунингдек, 425 нафар ташаббускор раҳбарлик лавозимларига кадрлар захирасига олинди.
Тизимдаги 80 нафар Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари етакчиларининг деярли ҳар учинчиси бир поғона юқори лавозимларга тайинланди», – дея Пўлат Бобожоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тадбирда таъкидланишича, 2019 йили ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган 5192 нафар ёш ходим давлат, вазирлик, маҳаллий идора ва бошқа даражадаги мукофотлар билан рағбатлантирилган, 4 нафар ходим «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланган.
- Пўлат Бобожонов ёшлар билан учрашди. 2019 йилда тизимдаги 46 ёш ходим жиноятга қўл урган
- 2019 йилда ИИВ тизимидаги бир лавозим эгаларининг ярмидан кўпи – 114 нафари ё лавозимидан озод этилди, ё интизомий жазога тортилди
Мавзуга оид
16:02 / 22.04.2024
Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди
11:16 / 06.02.2024
Пўлат Бобожоновга янги ўринбосар тайинланди
12:12 / 05.01.2024
«112» тезкор рақами ўз муддатида ишга тушмади
13:51 / 22.12.2023