Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ADM ва Taewoong логистика ҳабини ишга туширмоқда: асосий эътибор e-commerce ва минтақанинг янги иқтисодиётига
ADM компаниялар гуруҳи ва Жанубий Кореянинг Taewoong Logistics компанияси ўртасида Ўзбекистонда кўп функцияли логистика марказларини қуриш ва бошқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида меморандум имзоланди.
Имзолаш маросими Сеулда ҳар икки компания топ-менежменти ва вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Taewoong Logistics – Хитой, Жануби-Шарқий Осиё, Марказий Осиё (шу жумладан, Ўзбекистон) ва МДҲ мамлакатларида лойиҳаларни амалга оширувчи энг йирик тўлиқ циклли халқаро логистика компанияси.
Taewoong Logistics учун ADM билан ҳамкорлик унинг Ўзбекистон бозорига кириш йўлида мантиқий қадам бўлди: компания ўзининг мустақил лойиҳаси ўрнига барқарор мавқеи ва ишончли маҳаллий ҳамкор сифатидаги обрўсига таянган ҳолда ҳамкорлик моделини танлади.
Лойиҳа мавжуд инфратузилмани ривожлантиришни давом эттирмоқда: Taewoong Logistics Тошкентда ихтисослаштирилган автомобил бутловчи қисмлар марказини бошқаради, ADM эса йилига 100 минг донадан ортиқ автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга ишлаб чиқариш базасини шакллантирмоқда.

Ташкил этилаётган марказ нафақат анъанавий логистикага, балки Марказий Осиёда талаб ортиб бораётган e-commerce fulfillment’га ҳам қаратилган. Гап товарларни сақлаш, қайта ишлаш ва тақсимлашни бирлаштирувчи ягона платформа шакллантириш ҳақида бормоқда.
ADM учун бу лойиҳа янги йўналиш — гуруҳнинг ишлаб чиқариш бизнесини тўлдирувчи омбор ва логистика инфратузилмасини ривожлантиришга киришишни англатади.
Келишув доирасида томонлар Тошкент шаҳрида замонавий голф мажмуасини қуришга ҳам келишиб олди. Лойиҳа халқаро даражадаги майдонлар, голф академияси ва тегишли инфратузилмани ўз ичига олади, бу эса голф туризмини ривожлантириш, спортни оммалаштириш ва мамлакатга қўшимча инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.

Мутахассисларнинг фикрича, бундай лойиҳалар Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал таъминот занжирларига интеграциялашувининг таркибий қисмига айланмоқда. Улар инвестициялар оқими, технологияларни жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилади.
Сайт: https://adm.uz/
Электрон почта: [email protected]
ADM Global: Instagram | Facebook | YouTube | X | LinkedIn
ADM Jizzakh: Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:00 / 25.02.2026
ADM учун экспорт стратегиясини олтита давлатдан 1000 нафар талаба ишлаб чиқади
16:59 / 10.02.2026
ADM ва GWM ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда: TANK бренди Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда
17:00 / 16.01.2026
Ўзбекистонда NEV-автомобиллар даври: ADM янги CKD заводи қурилишини бошлади
19:00 / 28.08.2025