ADM компаниялар гуруҳи енгил ва тижорат автомобилларини дистрибуция қилиш, маҳаллий ишлаб чиқариш, сотиш, кафолатли ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатиш, логистика ва лизинг хизматлари, шунингдек асл эҳтиёт қисмлар ва аксессуарларни сотишга ихтисослашган.

TANK брендининг Ўзбекистон бозорига кириб келиши HAVAL бренди дистрибуцияси доирасида шаклланган ADM ва GWM ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлиб, у қисқа вақт ичида барқарор ўсиш ва истеъмолчилар томонидан юқори талаб мавжудлигини намоён этди.

GWM TANK — бу SUV сегментидаги инновациялар асосида GWM (Great Wall Motor) томонидан ишлаб чиқилган премиум тоифадаги йўлтанламаслар бренди ҳисобланади. TANK глобал профессионал интеллектуал йўлтанламас платформасига таяниб ҳамда «Қудратли, ўзига хос ва эркин» маҳсулот яратиш фалсафасига амал қилган ҳолда, йўлтанламаслар сегменти эволюциясида етакчи ўринни эгаллайди, фойдаланувчилар интиладиган ёрқин ва эркин турмуш тарзини шакллантиради ҳамда бозорда янги стандартларни белгилайди.

GWM (Great Wall Motor) — глобал интеллектуал технология компанияси бўлиб, автомобил қиймат занжирининг барча босқичларини: дизайн, илмий тадқиқот ва ишланмалардан тортиб, ишлаб чиқариш, сотиш ва хизмат кўрсатишгача қамраб олади. Компания портфелига SUV, пикаплар, янги энергия манбаларига асосланган автомобиллар, мотоцикллар, оғир юк машиналари ва люкс тоифадаги йўлтанламаслар сегментларида тақдим этилган GWM HAVAL, GWM WEY, GWM TANK, GWM ORA, GWM POER ва GWM SOUO брендлари киради.

GWM глобал илмий-тадқиқот ва ишланмалар архитектурасини (Хитой, Германия, Ҳиндистон ва Япония) шакллантирган, шунингдек Хитойда тўлиқ циклли ишлаб чиқариш базаларига, Евросиё, Таиланд ва Бразилияда тўлиқ циклли хорижий ишлаб чиқариш қувватларига, шунингдек Эквадор, Малайзия, Покистон ва бошқа мамлакатларда бир қатор KD-заводларга эга. Бугунги кунга келиб, GWM’нинг жаҳон бўйича умумий савдо ҳажми 16 миллион автомобилдан ошган.