Тантанали маросим завод ҳудудида бўлиб ўтди ва янги CKD заводи қурилишининг бошланишига бағишланди. Мазкур заводда тўлиқ ишлаб чиқариш цикли (пайвандлаш, бўяш, йиғиш) бўйича халқаро брендларнинг NEV-автомобиллари ишлаб чиқарилиши ташкил этилиб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, замонавий технологик жараёнларни жорий этиш ва ADM Jizzakh’нинг мамлакат автомобил саноатининг асосий марказларидан бири сифатидаги мавқейини мустаҳкамлаш имконини беради.

Маросимда ADM компаниялар гуруҳи раҳбарияти, корхона вакиллари, шунингдек, меҳмонлар ва лойиҳа ҳамкорлари иштирок этди. ADM бош директори Данияр Давлетияров табрик сўзи билан чиқиш қилди:
«ADM Jizzakh янги CKD заводининг қурилиши бизнинг ишлаб чиқаришимиз ва бутун мамлакат автомобил саноатини ривожлантиришда муҳим қадамдир. Хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда замонавий технологияларга сармоя киритмоқдамиз, маҳаллий йиғишни кенгайтирмоқдамиз ва янги авлод автомобиллари — электромобиллар ва гибридлар йўналишини ривожлантирмоқдамиз. Ушбу лойиҳа бизнинг узоқ муддатли истиқболимиз ва Ўзбекистон автомобил бозори салоҳиятига бўлган ишончимизни акс эттиради».
Янги CKD заводи ADM ишлаб чиқариш кластери таркибий қисми бўлиб, электромобилларни майда узелли йиғиш учун замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Лойиҳанинг амалга оширилиши қўшимча иш ўринлари яратиш, автоматлаштириш даражасини ошириш ва маҳсулотларнинг халқаро сифат стандартларига мувофиқлигини таъминлаш имконини беради.

ADM маҳаллийлаштириш, замонавий технологиялар ва ўз индустриал базасига урғу берган ҳолда Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ривожлантириб бормоқда. Вақт капсуласининг қўйилиши завод нафақат бугунги кун, балки бутун саноат истиқболи учун фаолият юритаётганини яна бир бор эслатди.
ADM: Instagram |









