Тадбиркорлар президентга энг кўп қайси мавзуда мурожаат йўлламоқда? Вазирлик вакили жавоб берди
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиши ва бу учрашувдан аввал 20-31 июл кунлари 11 кун давомида бутун Ўзбекистон бўйлаб тадбиркорлар ўз соҳасини ривожлантириш бўйича таклифларини президентга етказиши мумкинлиги айтилган эди. Хўш, тадбиркорлар президентга қандай мавзуларда мурожаат қилишмоқда?
Август ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон президенти билан тадбиркорлар учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Мулоқот олдидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш бўйича штаб ҳамда колл-марказ ташкил этилди.
Вазирлик бош мутахассиси Дадахон Жуманиёзовнинг айтишича, 20 июлдан 31 июлгача фаолият юритиши белгиланган мазкур тузилмаларга айни пайтгача 5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.
«Давлатимиз раҳбарининг тадбиркор ва ишбилармонлар билан учрашуви режалаштирилган. Шу муносабат билан Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги томонидан 70 га яқин ходим фаолият юритаётган штаб ва колл-марказ ташқил қилинди. Бунда вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари вакиллари 24 соат давомида тадбиркорлардан келаётган мурожаатларни қабул қилиб, уларга ечим топишда кўмаклашмоқда. Штабда ҳар бир вакил ўзига тегишли мурожаатни жойига юбориб, унинг ижроси юзасидан назорат ўрнатади.
Мурожаатларнинг кўп қисми ер, кадастр, тижорат банкларидан кредит олиш масалалари бўйича бўлмоқда. Колл-марказ 24 соат давомида фаолият юритмоқда. Тадбиркорлар телефон ва интернет тармоқлари орқали бемалол мурожаат қилишлари мумкин», дейди вазирлик вакили.
Маълум қилинишича, айни пайтгача бизнесни молиялаштириш, кредитлаш ва субсидиялаш билан боғлиқ 2 минг 203 та, ер, бўш бино ва иншоотлар ажратиш билан боғлиқ 994 та, турли рухсатнома ва сертификатлар олиш билан боғлиқ 200 та мурожаат келиб тушган.
Ҳудудлар кесимида мурожаатлар сони юқорилиги бўйича Тошкент вилояти (495 та мурожаат), Тошкент шаҳри (463 та мурожаат) ва Андижон вилояти (461 та мурожаат) етакчилик қилмоқда.
Мавзуга оид
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
14:59 / 18.11.2024
Шавкат Мирзиёев қайси масалаларда янги қонунлар керак бўлаётганини санаб ўтди
14:37 / 18.11.2024
Бюджет харажатлари устидан парламент назорати деярли сезилмаяпти — президент
14:12 / 18.11.2024