Бюджет харажатлари устидан парламент назорати деярли сезилмаяпти — президент
Шавкат Мирзиёев янги сайланган депутатларни вазирлик ва идораларнинг харажатлари устидан кучлироқ назорат ўрнатишга чақирди. Президентнинг сўзларига кўра, депутатлар қуруқ гап ва популизмдан йироқ бўлиши керак. Қонунларни Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига тўлиқ мослаштириш бўйича парламент комиссияси тузилмоқда. Комиссия бир йил ичида ишни якунлаши керак.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда тўғридан-тўғри ишлайдиган ва аниқ ижро механизмларига эга қонунлар улуши камлигича қолмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Қонунчилик палатасининг янги чақириқдаги илк ялпи мажлисида айтиб ўтди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, парламент назорати тўлақонли таъсирчан институтга айланди, деб ҳозирча айтиб бўлмайди. Парламент ва депутатлик назорати ижтимоий соҳа билан чекланиб қолмоқда.
Янгиланган Конституцияга кўра, Давлат бюджети ижроси устидан назоратни амалга ошириш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига киради. Бу муҳим ваколат депутатлар зиммасига катта масъулият ҳам юклайди.
Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, Ҳукуматнинг давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини палатага фақат Бюджет кодексида белгиланган аудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиётига ўтиш керак.
Ҳозирги вақтда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг харажатлари устидан парламент назорати деярли сезилмаётгани, янги сайланган депутатлар ушбу масалага алоҳида ёндашишлари зарурлиги қайд этилди.

Қуйи палатадаги 12 та қўмита ўрнида 10 та янгиланган қўмита ташкил қилинди. Давлат бюджети ижросини назорат қилишда парламент қўмиталари ролини ошириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Энди палатадаги қўмиталар аъзолари билим ва тажрибасини тинимсиз ошириб, масъулиятни чуқур ҳис этиб, янада кўпроқ меҳнат қилишлари лозимлиги, пухта билим, профессионал малака, юксак фазилат ва тафаккурга эга бўлган депутатгина қуруқ гап ва популизмдан йироқ бўлиши кўрсатиб ўтилди.
Ҳар бир қўмита қошида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат жамоатчилик кенгашлари тузилса, яхши самара беришга ишонч билдирилди.
Шавкат Мирзиёев Қонунчилик палатасида қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш, иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва “яшил” иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича парламент комиссиялари ташкил этишни таклиф қилди.
Янги тузилаётган парламент комиссияси ташаббусни қўлга олиб, Ўзбекистон қонунларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига тўлиқ мослаштиришни келгуси йилда якунига етказишига ишонч билдирилди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
Ўзбекистон | 00:47
-
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
Фан-техника | 00:16
-
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди
Жаҳон | 23:27 / 23.05.2025
-
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
Жамият | 23:09 / 23.05.2025
Мавзуга оид

15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади

15:35 / 11.05.2025
Парламентда кўпчилик блоки тузилди. Энди мухолифат ҳам пайдо бўладими?

11:10 / 30.04.2025
Парламентда ғоялар тўқнашуви: Навбатдаги ялпи мажлис қандай ўтди?

17:12 / 24.04.2025