Ушбу мулоқотда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.
20 июлдан 31 июлгача тадбиркорлар фаолияти билан боғлиқ масала, ўз бизнесини кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан тўғри президентга мурожаат қилиши мумкин.
Тадбиркорлар президентга ўз мурожаатларини барча туман ва шаҳардаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, штаб колл-марказларининг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари ёки қуйидаги интернет тармоқлари орқали етказиши мумкин:
Telegram: t.me/uzchamber ёки @taklif_bot телеграм боти;
Сайт: www.chamber.uz;
Facebook: www.facebook.com/uzchamber;
Instagram: www.instagram.com/uzchamber;
E-mail: [email protected];
Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047.



