Спорт | 13:48 / 07.10.2024
17214
1 дақиқада ўқилади

Катанец саломатлиги ёмонлашгани боис Эрон ва БАА билан ўйинларда жамоани бошқармайди

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи доирасидаги Эрон ва БААга қарши ўйинларни бош мураббийсиз ўтказади. 

ЎФа матбуот хизмати ёзишича, Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани боис шифокорлар тавсиясига кўра йиғинда қатнашмайдиган бўлди. Бўлажак беллашувларга жамоани бош мураббийнинг ёрдамчилари Алеиш Чех ва Владо Радманович тайёрлашади. 

Маълумот учун, словениялик мутахассис билан бундай ҳолат учинчи бор кузатиляпти. 

Ўзбекистон 10 октябр куни Эронни, 15 октябрда БААни қабул қилади.

Мавзуга оид