Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди
АҚШ пойтахти Вашингтонда футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон миллий жамоаси K гуруҳида Португалия, Колумбия ва саралашдаги яна бир жамоага (Конго ДР/Ямайка/Янги Каледония) қарши ўйнайди. Турнир АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтказилади.
Фото: UFA
АҚШ пойтахти Вашингтонда 5 декабр куни футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси K гуруҳидан жой олди, унга Португалия, Колумбия ва саралашдаги яна бир жамоа (Конго ДР/Ямайка/Янги Каледония) рақиблик қилади.
Ўзбекистон 17 июн куни Колумбияга, 23 июн куни Португалияга, 27 июн куни саралашдан ўтган жамоага (Конго ДР/Ямайка/Янги Каледония) қарши ўйнайди.

Ўйинларнинг ўтказилиш жойи билан вақти 6 декабр куни эълон қилинади.
Қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ва ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов ҳам иштирок этди.
2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтказилади. Бу сафарги турнирда илк бор 48 жамоа иштирок этади. Гуруҳлардан олдингидек фақат 1- ва 2-ўрин эгалари эмас, учинчи ўрин эгалари орасидан нисбатан энг яхши кўрсаткичларга эга саккиз жамоа ҳам плей-оффга йўл олади, плей-офф босқичи олдингидек 1/8 финалдан эмас, 1/16 финалдан старт олади. Бутун турнир 39 кунга (11 июндан 19 июлгача) чўзилади.
Ҳали турнир иштирокчилари рўйхати тўлиқ шаклланмаган, ЖЧ-2026 йўлланмасини фақат 42 жамоа ҳал қилган. Яна олти жамоа номи 2026 йил мартидаги ўтиш ўйинлари орқали маълум бўлади.
Мавзуга оид
17:01 / 05.12.2025
ЖЧ-26 қуръаси ҳақида барча маълумотлар: Ўзбекистон ҳам бугун рақибларини билиб олади
22:55 / 01.12.2025
Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 ғолиби бўлиш имкониятига баҳо берди
23:44 / 28.11.2025
Эрон футбол бўйича жаҳон чемпионати қуръасини бойкот қилмоқчи
23:12 / 25.11.2025