Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА Ўзбекистон миллий жамоасига камида 10,5 млн доллар тўлайди
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчиларига рекорд даражадаги 727 миллион доллар ажратилишини эълон қилди. Тўловлар натижаларга қараб тақсимланади.
ФИФА Кенгаши 2026 йилги жаҳон чемпионатига 727 миллион доллар миқдорида рекорд даражадаги молиявий ҳисса қўшишни маъқуллади, бу Қатардаги жаҳон чемпионатидан 50 фоизга кўп. Маблағлар иштирокчилар ўртасида тақсимланади, деб хабар берди инглиз журналисти Бен Жейкобс.
Қайд қилинишича, иштирокчи миллий жамоалар тайёргарлик жараёни учун 1,5 млн доллар, шунингдек, 33-48-ўринларни эгаллаган жамоалар 9 млн доллар олади. Бу ҳар бир миллий жамоа, жумладан Ўзбекистон ҳам камида 10,5 млн доллар олишини англатади.
Натижалар яхшиланган сари тўловлар ҳам ошади.
Жумладан:
- 17-32-ўринлар $11 млн;
- 9-16-ўринлар $15 млн;
- 5-8-ўринлар $19 млн;
- 4-ўрин $27 млн;
- 3-ўрин $29 млн;
- 2-ўрин $33 млн;
- Чемпион $50 млн.
ЖЧ-2026 АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида 11 июндан 19 июлга қадар ўтказилади. Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳ босқичида 17 июн куни Колумбия билан, 23 июн куни Португалия билан, 27 июн куни саралашдан ўтган жамоа (Конго ДР/Ямайка/Янги Каледония) билан ўйнайди.
Мавзуга оид
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
21:25 / 01.07.2026
Жаҳон чемпионатидан қайтган Ўзбекистон миллий жамоаси тантанали кутиб олинди
23:09 / 30.06.2026
Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли деб топилди
16:25 / 30.06.2026