Ўзбекистон | 20:25 / 13.10.2021
927
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда иккита хонадоннинг чорва молини ўғирлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Фото: dvitex.ru

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида иккита хонадоннинг чорва молини ўғирлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 28 сентябрь куни Қумқўрғон тумани Жарқишлоқ маҳалласида яшовчи Ш. Бобохонов туман ИИБга яшаш хонадонидан бир бош бузоғини номаълум шахс ўғирлаб кетгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилган. Натижада мазкур ўғриликни Денов туманида яшовчи С.Т. ва А.А. томонидан содир этилгани аниқланган.

Қайд этилишича, олиб борилган тергов суруштирув ҳаракатлари давомида туманинг Янгиер маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Абсоатовнинг яшаш уйи молхонасида баҳоси 3 миллион сўм бўлган бузоғини ҳам С.Т. ва А.А. ўғирлаб кетгани маълум бўлган.

Таъкидланишича, Қумқўрғон тумани ИИБ томонидан С.Т. ва А.А.га жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид